Бош вазир абитуриентга: "Юридическийда нима қиласан, связга бор"

Бош вазир "ихтирочи" абитуриентга ТАТУга топширишни маслаҳат берган Фото муаллифлик ҳуқуқи Gazeta.uz
Image caption Бош вазир "ихтирочи" абитуриентга ТАТУга топширишни маслаҳат берган

Бош вазири Абдулла Арипов электрон шпаргалка билан қўлга тушган абитуриентга кулиб Тошкент ахборот технологиялар университетига топширишни маслаҳат берган. Арипов 1 август куни олийгоҳларга кириш имтиҳонларини ўзи бориб кузатгани хабар берилмоқда.

У Тошкент давдат юридик универтистетига кириш имтиҳонлари ўтаётган "Ўзэкспомарказ" павиллионларига борган.

Бош вазир ав абитуриент суҳбатини томоша қилиш учун линкни босинг

Абдулла Арипов у ерда ўқишга кириш учун электрон шпаргалкадан фойдаланишга ҳаракат қилган абитуриент билан қисқа суҳбат қилган.

Газета.уз томонидан олинган видеодан Бош вазирнинг электрон қурилмани кузатаётганини кўриш мумкин.

У қурилмани ясагани айтилаётган абитуриентга "бунақа нарса билан нима қиласан Юридическийга топшириб, Связга (Тошкент ахборот технологиялар университети. Би-би-си таҳр.) бормайсанми", -деб кулгани акс этган.

Воқеа жойида бўлган nuz.uz нашрининг ёзишича, абитуриент ўз қўли билан электрон қурилма ясаб уни икки кун олдин муассаса ҳожатхоналаридан бирига яшириб қўйган. Тест бошланиши билан ҳожатхонага чиқиб келишни илтимос қилган.

Яшириб қўйган жойидан қурилмасини олиб ўз жойига қайтаётганда яна бир бор текширувдан ўтказилади. Ана шу ҳолат арафасида тест жараёнларини кузатишга келган Бош вазир Арипов бу йигит билан гаплашган.

Бош вазир ҳазиллашиб тавсия берган абитуриент йигитнинг кейинги тақдири номаълум.

Аммо мутасаддилар ҳар қандай шпаргалка билан қўлга тушган абитуриентлар истисносиз равишда тестдан четлатилишини маълум қилишган.

Бу йил Ўзбекисонда олийгоҳларга кириш имтиҳонлари ҳар йилгидан ҳам қаттиқ назорат ва нисбатан шаффоф ўтаётгани айтилмоқда.

Энг кўп "ўйин" кузатиладиган ва талаб катта бўлган Тошкент Давлат юридик университетига имтиҳонлар "Ўзэкспомарказ" павиллионларида ташкил қилинган. Павиллионларга ўрнатилган 75 камера тест жараёнларини онлайн тарзда жонли кузатиб бориш имконини бериши айтилган.

Мамлакат ичидаги томошабинлар учун TAS-IX тармоғида ҳамда хориждагилар учун YouTube канлларида жонли эфирни кўриб бориши маълум қилинган.

Бироқ Би-би-си YouTube даги 20 канални Тошкент вақти билан соат 14:45 да текшириб кўрганида улар ишламаётган эди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ