Ўзбекистон: “Ҳамма нарса пул, таниш-билишга боғлиқ"ми?

Феруза Раҳмон Фото муаллифлик ҳуқуқи video

Олий ўқув юртларига 1 август куни бўлиб ўтган кириш имтиҳонлари абитуриентларнинг яна қарама-қарши баҳолари, рози-норози муносабатларига сабаб бўлган.

Айни шу мавзуга бағишланган бу ҳафталик жонли мулоқотимиз YouTube да.

"Одноклассники"даги саҳифамизда тўғридан-тўғри уюштирилган жонли мулоқотга эса, бу линк орқали киринг.

Президент Мирзиёев: 'Мен ўзим тестга қаршиман'

Муҳожирга ўқиш муҳимми, пул?

Агар, имтиҳонларини топшириб бўлган бўлажак талабаларнинг турли ижтимоий-мулоқот тармоқларида қолдирган фикрларига таянилса, бу йил ҳам шпаргалка, қўл телефони, домла ва назоратчи ходимлар мисолида четдан бевосита аралашув ҳоллари кузатилган.

Уларнинг наздларида, бу йилги кириш имтиҳонлари арафасида йўлга қўйилган кучли текширув чоралари ҳам кутилган даражада натижа бермаган.

Ўзбекистон Олий ўқув юртларига кириш жараёнидаги порахўрлик ва таниш-билишчилик ҳоллари, йилларки, ҳам кузатувчилар, ҳам ота-оналар ва ҳам бўлажак талабаларнинг жиддий танқидларига сабаб бўлиб келади.

Масъул мулозимлар, мутасаддиларнинг ишдан олинишлари ҳам, афтидан, бу каби ҳолатнинг олдини ололмаётган кўринади.

Агар, биргина расмий маълумотларга таянилса, бу йил талабаликка даъвогар ёшлардан 2 минг 764 нафари тест синови топшириш тартибини бузганлиги сабабли жараёндан четлаштирилган. Яъни, ўтган йилги рақамлар билан таққосланганда, бу каби ёшларнинг сони уч маротабадан ортиқроққа ошган.

Жорий йилда Олий ўқув юртларига 729 минг 950 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

Бу - ўтган йилги рақамлар билан қиёсланганда, қарийб 67 мингтага кўп.

Ўртача танлов эса, бир ўринга - 11 кишига тўғри келган.

Яъни, ўқишга қабул қилиш бўйича умумий квота бакалаврлар учун бу йил 66 минг 316 тани ташкил қилган.

Айнан рақобатнинг юқорилиги ва кириш имтиҳонларининг номукаммаллиги - тизимда коррупция ҳолларига йўл очаётган асосий омиллардан бири экани айтилади.

Шундай экан, Ўзбекистондаги Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларининг шаффофлигини қандай қилиб таъминлаш мумкин? Тизимдаги порахўрлик ҳолатларини йўқотишнинг қандай йўллари бор? - бу ҳафталик жонли мулоқотимиз худди ана шу саволлар атрофида. Томоша қилинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02