Мирзиёев: "Тўртта лик, иккита шик - битта халқ артисти"

мирзиёев Фото муаллифлик ҳуқуқи President.uz

Президент Мирзиёев хонандаларнинг ўта қисқа муддатда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ва халқ артиси унвонини олаётганини танқид қилган. У хизмат кўрсатган артист унвонига лойиқ одам қишлоқларда пиёда юриб биттадан ашула айтиб ериши кераклигини урғулаган.

Видеони томоша қилиш учун линкни босинг

Шавкат Мирзиёев 3 август куни мамлакатдаги ижодкор, зиёлилар вакиллари билан учрашув ўтказди.

Президент санъаткорларга машҳур ҳофиз Таваккал Қодировни мисол қилиб келтирган. Унинг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олгандан 25 йил ўтиб Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланганини айтган.

"Бизда лик-лик халқ артист, лик-лик хизмат кўрсатган артист, 4 та лик, 2 та шик битта халқ артисти. Бу нима деган гап? Бунақа ўйинлар бўлмайди. Бизда 2-3 йил ўтмайди халқ артисти. Уни қишлоқда танийдими? Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист қишлоқларда пиёда юриб биттадан ашула айтиб берсин. Шундан кейин берайлик. Қишлоққа борсин халқ танисин. Одамлар баҳо берсин, 2-3 та каттакон эмас", деган Мирзиёев.

Мирзиёев унвон беришда санъаткорнинг фақат тўртта қўшиғи эмас, унинг ижтимоий фаоллиги, муносиб шогирдлар тарбиялангани, элу юрт ўртасидла обрў эътиборини, энг муҳими санъатга садоқати устивор мезон сифатида белгиланиши шартлигини таъкидлаган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ