Мирзиёев: "Халқимизнинг 90 фоизи оддий яшайди"

тўйлар Фото муаллифлик ҳуқуқи President.uz

Президент Мирзиёев ижодкорлар билан учрашувда Тошкентдаги тўйларни танқид қилган. У янги пайдо бўлган "келин навкар" одати ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимига савол берган. Президент бу каби дабдабаларни 10 фоиз одам ўйлаб топаётганини айтган.

Шавкат Мирзиёев одамлар айнан тўйдаги давдабани қиламан, деб қарзга ботаётгани ва инсульт бўлаётганини билдирган.

Видеони томоша қилиш учун линкни босинг

У мажлисда қатнашган Тошкент шаҳар ҳокими ва Ёшлар иттифоқи раҳбарига тўйлдарни ихчамлаштириш бўйича топшириқлар берган.

Тўйларни дабдабасиз ва ихчам ўтказиш бўйтича Президент қарори чиқиши кутилмоқда.

Ўзбекистонўда тўйларни ихчамлаштиришга марҳум Президент Ислом Каримов ҳам ҳаракат қилган. Бироқ кутилган самарага эришилмаган.

90-йиллар охирида Ўзбекистон давлат Солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Мурот Қуролов Самарқандда жуда дабдабали тўй ўтказганидан сўнг орадан кўп ўтмасдан президент фармони чиқганди.

"Лавозимини суиистеъмол қилаётган раҳбарлар, оёғи ердан узилган, манманликка берилиб кетган ҳавойи мансабдорларнинг номақбул ҳаракатлари маҳаллаларда, истиқомат жойларида соғлом муҳит бузилишига сабаб бўлмоқда, оддий одамларнинг нафсониятларига тегмоқда, уларни адолатга, умуман давлат ҳокимиятига ишончига зиён етказмоқда", - дейилган 1998 йил имзоланган фармон матнида.

Тўйларнинг давбдали ўтишини қоралаб Мусулмонлар диний идораси томонидан махсус фатво ва бир неча шаҳар ва вилоятларда ҳокимият томонидан қарорлар чиқарилган.

Тахминан юз йил олдин жадидлар томонидан куйиниб ёзиб кетилган тўйлардаги исроф ва дабдабага энди Президент Шавкат Мирзиёев қарши курашмоқчи.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ