Ўзбекистоннинг сархил мевалари Дубайда

мевалар Фото муаллифлик ҳуқуқи @mamurjon

Twitter ижтимоий тармоғида тарқалган суратларда Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида сотилаётган Ўзбекистон меваларини кўриш мумкин. Олдинроқ мамлакатдаги мева-сабзавотлар UzAgro товар бренди остида хорижга экспорт қилиниши айтилган эди.

Ўзбекистондан экспорт қилинган олма, шафтоли, олхўри ва бошқа мевалар Union Coop онлайн супермаркетининг Al Barsha савдо-кўнгилочар мажмуасидаги дўконида сотилаётгани айтилган.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Ўзбекистонда мева-сабзавот экспорти монополияси тугади.

Олдинроқ мамлакатдаги мевa-сaбзaвот ва озиқ-овқат маҳсулотлари ягонa UzAgro товaр бренди остидa хорижга чиқарилиши айтилган эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи @mamurjon

Мева-сабзавот маҳсулотларининг Мўғулистон ва Вьетнамга ҳам етказиб берилиши маълум қилинган эди.

Ўзбекистон янги Президенти Шавкат Мирзиёев ҳукуматга келгандан буён мева ва озиқ овқатлар экспортини кўпайтиришга ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин.

Тадбиркорларга кенгроқ имкониятлар яратиш мақсадида экспорт ҳуқуқи монополиядан чиқарилди. Тадбиркорларнинг кўрган даромаддан 25 фоиз валютани давлатга маюжбурий сотиш талаблари бекор қилинди.

Натижада Ўзбекистонда шу кунларда қора бозорда доллар нархи тушаётгани айтилмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ