Меваларнинг Дубайга экспорти ички бозорда нарх-навони кўтарадими?

мевалар Фото муаллифлик ҳуқуқи @mamurjon

Ўзбекистон сархил меваларининг Бирлашган Араб Амирлиги шаҳри Дубайга экспорти қилинаётгани ҳақидаги хабар баҳсу мунозарларга сабаб бўлган. Фикр билдирувчилар бир тоифаси ушбу амал мамлакат ичида нарх-навонинг ошиб кетишига олиб келишини айтган.

Иккинчи томон экспорт деҳқонларнинг ҳам яхши яшашига асос бўлишини билдириб уни олқишлаган.

"Шунинг учун ҳам ўзимизда меваларни нархи осмонда эканда, тўрт томонга тарқатмокдан. Халк ойлаб гўшт еёлмайди, узимиздан чикадиган меваларни болалари тўйиб еёлмайди. Бизнинг халк қашшоқ, ночор", - деб ёзади Ali Jafariy.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Ўзбекистонда мева-сабзавот экспорти монополияси тугади.

Kamola Nazarova "Бутун сара мевалар экспорт қилиниб, ўзимизнинг халк, мевага туймайди Ўзбекистонда яшаб туриб", деб ёзди.

Facebookнинг яна бир фойдаланувчиси аҳолидан ортган маҳсулотларни экспорт қилиш мақсадга мувофиқ эканлигини айтди.

"Экспорт қилингани яхши аммо аҳолидан ортганини юборишсин чет давлатларига озиқ-овқатлани нархи шу сабабдан ошиб кетвотти оддий ахолига қийин бўлмасин", деб ёзади Дилнозахон Кодирова.

"Ўзимизда янаям қимматлашаркан-де!. Сих ҳам, кабоб ҳам қўймасин. Омадини берсин. Бозоримизда меваларни арзон қилишсин", - деб ёзди Mirza Mirakulov.

Яна бир изоҳ қолдирувчи ички бозорларда нархларнинг қиммат бўлиши давлат томонидан назоратнинг йўқлиги эканини айтади.

"Ички бозорларимизнинг қиммат бўлишига ўзимиз сабабчи, чунки давлат томонидан назорат йўқ. Оддий қилиб айтганда - "бардак", - дейди Khakim Babaev.

Фото муаллифлик ҳуқуқи @mamurjon

Экспорт қилсин, деҳқон бойисин

Бироқ бошқа фикр билдирувчилар меваларнинг Дубай ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинаётганини ижобий баҳолаган. Уларга кўра деҳқон бой бўлса, бошқалар ҳам кам бўлмайди.

"Ҳадеб нолийверманглар. Деҳкон, боғбон, фермерларниям кўксига шамол тегсинда! Шулар бой бўлса ҳеч қачон юрт оч қолмайди", - дейди Баҳром Муродалиев.

Erkin Sarvarov "Ва ниҳоят деҳқонларимиз кўкрагига шамол тегадиган бўлибди, агар бу меваларга Дубайда талаб бўлса. Шундай давом эттиришимиз керак. Ажаб эмас яқин ойларда Дубай ва бошка мамлакатларда Ўзбекистоннинг енгил, текстиль, чарм-пойафзал, электротехника, машинасозлик ва бошка маҳсулотлари ҳам сотила бошланса", - деб ёзади.

Akrom Odilov деҳқонларнинг меҳнати оғир эканлигини ва вақтида умуман фойда қилолмай қолишларини айтади.

"Қаддини урсин деҳқон қачонгача фойдасиз сотиш мумкин. Булар ҳам фойда қилсин, бечоралар қанча меҳнат қилади иссиқда қорайиб. Бу ерда ўтирволиб танқид қиласизлар. Пайти келганда қанча мевалар чегарадан ўтолмасдан чириб кетган энди фойда қилса қилибди", - дейди у.

Изоҳ қолдирувчилардан бири Ўзбекистоннинг мевалари Москвада ҳам талабгир эканлигини айтди.

Илька Илькаев Ўзбекистон мевалари Россияда ҳам талабгир эканлигин айтади. "Москвада ҳам бор, лекин расмга туширишга улгурмайсиз, талаб кетишади, айниқса узумни", дейди у.

"Экспорт қилиш учун қўшимча боғлар очилса унда халкнинг ҳам деҳконнинг ҳам елкасига шамол тегади", - деб ёзади Zamira Husainova.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ