Мамадали Маҳмуд ва Муҳаммад Бекжон "назоратдагилар рўйхати"дан ўчирилган

Эврил Турон Мамадали Маҳмуд Фото муаллифлик ҳуқуқи FACEBOOK

Таниқли ёзувчи Эврил Турон - Мамадали Маҳмуд ўзи яшайдиган Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани раҳбарлари ташкил этган учрашувга чақиртирилган.

Ёзувчининг Би-би-сига айтишича, учрашув Жисмоний тарбия институти биносида бўлиб ўтган.

Хайрулла Ҳамидов "қора рўйхат"дан чиқарилди

Сурхондарё ҳокимияти: "Айрим муслималарнинг ҳижобини ечиш Мирзиёев сиёсатига қарши эмас"

Жиҳодчиларга "қўшилиб қолганлар" кимлар?

Муҳаммад Бекжон: "Алвидо, "Жаслиқ!"

Туман ҳокими, прокурори, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари уюштирган учрашувга 60 тача "рўйхатдаги инсон" таклиф қилинган.

Улар орасида тахминан 15 рўмол ўраган аёл бор эди, дейди адиб.

Расмийлар рўйхатдан ўчирилганларнинг исм-шарифини ўқиб эшиттирганлар.

"Лекин менинг исми-шарифимни эълон қилишмади. Ички ишлар бўлими вакилидан сўраганимда, "учрашувда қатнашганларнинг ҳаммаси назоратдан чиқарилди", деб айтди, деди Мамадали Маҳмуд.

"Озодликка чиққанимга 4 йил бўлган бўлса ҳам мен ва ўғлим ҳар ойда тилхат ёзиб бериб турардик, ҳар Янги йил, Мустақиллик байрамлари олдидан ўзимизнинг қаерда эканимизни хабардор қилиб туришимиз шарт эди", дейди ёзувчи.

Дунёдаги қамоқда энг узоқ сақланган журналист Муҳаммад Бекжон шу йил февралида озодликка чиқарилди, ҳозир у Хоразм вилояти Янгибозор туманида истиқомат қилмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC UZBEK

Муҳаммад Бекжоннинг Би-би-сига айтишича, "назоратдаги инсонлар рўйхати"дан чиқарилгани ҳақида ўзига хабар беришгани йўқ.

"Аммо қамоқдан чиққанимдан буён келиб тилхат ёздириб кетишаётганди, бир ярим ойдан буён келишмаяпти", деди журналист.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Муҳаммад Бекжон: 'Қийноқдан қизларимнинг исмини унутдим'

Август ойининг бошида футбол шарҳловчиси ва диний радиоэшиттиришлари билан танилган журналист Хайрулла Ҳамидов "қора рўйхатдан чиқарилган".

Би-би-сига маълум бўлишича, Ўзбекистон қамоқхонасида 23 йил 4 ой сақланган Самандар Қўқоновни ҳам жамият учун таҳдид деб билинадиган шахслар рўйхатидан чиқаришгани ҳақида хабардор қилишгани йўқ.

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти фаоллари билан учрашувда "нотўғри йўлга кириб қамалган" инсонлар ва уларнинг қариндошларига нисбатан давлат томонидан нотўғри муносабат кўрсатилганини тан олди.

Президент Мирзиёев топшириғи билан Ўзбекистондаги минглаб диндорлар халқ тилида "қора рўйхат" деб аталган рўйхатдан чиқарилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Мусуломонлар идорасидаги манба 10 мингдан ортиқ инсоннинг ушбу рўйхатдан чиқарилишини ва уларни маҳаллий имомлар кафилликка олишини маълум қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ