Байрам арафасида Тошкент яна "ёпиладими"?

Тошкентда аксилтеррор амалиёти Фото муаллифлик ҳуқуқи Guvd.uz

Пойтахтда аксилтеррор "тозалаш" тадбирлари бошлангани ҳақидаги хабар олдинги йиллардаги Тошкентнинг бутун республика вилояти яшовчилари учун деярли "мутлақ ёпилгани"ни йилларини эслатди.

Тошкентдан Қўқонга саёҳат ёки "мустақиллик шарофати"...

Пропискасиз яшаганлар учун жарима камаяди

Ўтган йиллари август ойидан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари учун "усиление" деб аталган режим бошланар, баъзи идораларнинг ходимлари деярли икки ой уйига ҳам боришолмас, кечасию кундузи иш жойида бўлишга мажбур этилар эдилар.

Вилоятларда истиқомат қиладиган инсонлар даволаниш ёки зарур иши бўлса ҳам Тошкент шаҳрига киролмай қолишар, оддий одамларда бу қийинчиликлар туфайли юзага келадиган норозиликлар тепадан келган буйруқни бажараётганларнинг парвойига ҳам келмас эди.

Айниқса, август ойининг охирги ҳафтасида Тошкент ва тошкентликлар гўё шаҳарга тиш-тирноғигача қуролланган террорчилар киргану, бирор кор-ҳол юз беришини кутаётганлардек ҳис қилишарди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Guvd.uz

Аммо бу йил оддий одамлар давлатнинг деворидан ошиб бўлмас қўрғон эмас, халқнинг хизматини қилиши лозим бўлган институт бўлиши мумкинлигини кўрмоқдалар, давлат оддий одамларнинг ташвиш-муаммоларига қулоқ тутишни ҳам бошлади.

Бекорга вилоятларда яшайдиган ўзбекистонликлар Россияга ёки Тошкентга мардикорликка кетишга мажбур бўлмаётганлари, кўпроқ иш жойлари барпо этиш лозимлиги очиқ-ойдин гапирилмоқда.

Тошкентдаги прописка тартиби танқидларга тутилмоқда, айрим касб эгаларига Тошкентда пропискани осонлаштиришга қарор қилинди.

Хўш, Тошкент шаҳар милициясининг бу йилги аксилтеррор операцияси олдинги йиллардаги амалиётлардан фарқ қиладими?

Биз бу саволни норасмий Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовга бердик.

Бу мавзуда батафсилроқ