Ихчам тўйлар қилишда раҳбарлар ўрнак бўлиши керакми?

тўйлар Фото муаллифлик ҳуқуқи Umida Ahmedova

Тошкент шаҳар ҳокимияти тўйларни тартибга солиш тўғрисида навбатдаги фармойишни чиқарган. Интернетга сиздирилган фармойиш иловасида келин-куёв машинасидан ташқари бошқа машиналарни тақиқлашдан тортиб мучал ва ақиқа тўйларини ўтказмаслик тавсия қилинган.

Фармойишдаги тақиқ тавсияларини 1news.uz сайти чоп қилган.

Видеолавҳани томоша қилиш учун линкни босинг

"Шаҳар ҳокими фармойиши билан тасдиқланган тартибномага кўра, эндиликда Тошкент шаҳрида тўй-ҳашам, тантана, маросим ва бошқа оилавий тадбирларга таклиф этилганлар сони 300 кишидан ортмаслиги шарт.Бундан буён яна Тошкентдаги тўйларда келин-куёвнинг вальс тушиши, пул сочишу гул отиш ҳамда торт кесиш таъқиқланади", - дейилади хабарда.

Фармойиш иловасидан маълум бўлишича, фақат келин-куёв машиналарига рухсат берилади. Аудио соз-овозларни пасайтириш, миллий қўшиқларни кўпайтириш тавсия қилинган.

Бундан ташқари қовурдоқ, чаллар ва қуда чақириш маросимлари бекор қилинган. Мучал тўйи ва ақиқа маросимини ўтказмаслик ҳақида ёзилган..

Шунингдек, сепга келинлик одоби, куёвнинг оилавий ўрни ҳақидаги адабиётлардан қўшиш сўралганлиги айтилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимияти фаромойиш 18 июлда чиқарилганлигини тасдиқлади. Аммо пойтахт ҳокимиятида шу йилнинг январ ойидан бери матбуот котиби йўқлиги боис, фармойишнинг матни борасида ҳеч кимдан маълумот олишининг имкони бўлмади.

Мутахассислар шаҳар ҳокимининг фармойиши маҳалла раислари ва тўйхоналарга тавсия сифатида берилишини айтишади. Ушбу чекловларни қонунан амалга ошириш учун ҳукумат миқёсида қонун ишлаб чиқарилиши кераклиги айтилади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўйлардаги янги одатларни танқид қилганидан сўнг Ўзбекистондаги марказий каналлар ушбу муаммога бағишланган махсус кўрсатувлар тайёрлашган.

"Муносабат" кўрсатувида чиқиш қилган Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсунов ўзи дуч келаётган янги одатларни санаб берган ва уларни қоралаган.

Анвар қори Турсунов сеп беришда Муҳаммад Пайғамбар (с.а.в)дан мисол келтирган.

"Пайғамбар (с.а.в) тўй қилганида сўраган эканлар. Мадинада энг кам таъминланган киши қизига нима сеп қилади, деса, битта кўйлак, битта дошқозон, битта кўрпа қилади деса. Мен ҳам Фотимага битта кўйлак, битта дошқозон, битта кўрпа қиламан, дедилар. Яъни энг кам таъминланган фақир хафа бўлмасин, дедилар. Қалбида заррача кибри бор одам жаннатга кирмайди, деган ҳадислар бор. Мана бу нарсалар таъсир қилмаса нима таъсир қилади", деган у.

Имомнинг гапи ихчам тўйларни ўтказишда раҳбарлар ўрнак бўлиши керакми, деган саволни пайдо қилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ