Оренбург яқинида 13 ўзбекистонлик жароҳатланган

ЙТҲ рўй берган жой Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA56 Video

8 август куни соат маҳаллий вақт билан тахминан 22:00 ларда Оренбург вилоятининг "Нижняя Павловка - Холодние Ключи" автомобил йўлининг 12-километрида Ўзбекистон фуқаролари билан йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.

Йўлда "Mercedes" микроавтобуси ва "Chevrolet Lanos" енгил автомобиллари тўқнашиб кетган.

Россия Фавқулодда Вазиятлар вазирлигига кўра, ЙТҲда 2 нафар Россия фуқароси вафот этган.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси сайтида берилган ахборотга кўра, микроавтобусда бўлган 13 нафар ўзбекистон фуқаролари енгил тан жароҳатлари олишган.

Россиядаги ЙТҲда ўзбекистонликлар жароҳатланган

Қозоғистонда 9 ўзбекистонлик ҳалок бўлган

Инсон умрини асраб қоладиган ёзувлар

Жароҳатланган йўловчилар шаҳар ва туман шифохоналарига етказилган ва тиббий кўрикдан ўтказилган.

- Элчихона Консуллик бўлими ушбу ҳодиса юзасидан жабр кўрган Ўзбекистон фуқароларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда, - дебйилади Ўзбекистон элчилиги тарқатган хабарда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ