Мирзиёев: бардош бергани, чидагани учун халқимизга сажда қилишимиз керак

Prezident Shavkat Mirziyoyev Фото муаллифлик ҳуқуқи President.uz

Ўзбекистонда илк бор ҳукумат мажлисида ҳудудлардаги ҳақиқий вазият тасвирга олинган видеолар намойиш этилган.

9 августда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган мажлисда оддий халқнинг ташвиш ва муаммоларига эътибор бермаётган раҳбарлар танқид қилинган.

Президент Мирзиёев узоқ йиллар мобайнида давлат халқ ҳақида қайғурмаганини тан олган, қийинчиликларга бардош бергани, чидагани учун раҳбарлар халққа бош эгиб таъзим қилиши лозим, деб айтган.

Президент Мирзиёевнинг видеоселектор мажлисидаги бу ҳақдаги гапларини мана бу ерда тингланг

Давлат ахборот агентлиги - ЎзА хабар қилишича, "аксарият масъул шахслар фақат яққол кўзга ташланадиган муаммолар ечими ёки юқоридан бериладиган топшириқлар ижроси билан чекланиб қолмоқда".

"Марказий идоралар вакилларининг ҳудудларга хизмат сафарлари тегишли тарзда мувофиқлаштирилмаётгани оқибатида уларнинг кўпчилиги бир-бирини такрорлаяпти. Жойлардаги раҳбарлар марказдан келганлар билан бирга юришга мажбур бўлиб, ўзининг бевосита вазифаларидан чалғимоқда".

Мирзиёев халқ хизматкори эканлигини эслатди

Мирзиёев: "Тўртта лик, иккита шик - битта халқ артисти"

Мирзиёев: "Халқимизнинг 90 фоизи оддий яшайди"

Ҳукумат мажлисида мажлисбозлик танқид қилинди.

Шу куни Президент Мирзиёев мажлисбозликни камайтириш мақсади кўзланган қарорни ҳам имзолаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ