Устма-уст қонли ҳужумлар Марказий Осиё учун нимани англатади?

Камолиддин Раббимов Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy

Биргина сўнгги икки ойнинг ўзида Афғонистоннинг аксарият Марказий Осиё давлатларига бевосита чегарадош шимолий минтақаси Толибон ва ИШИД жангариларининг устма-уст қонли ҳужумларига саҳна бўлган.

Уларнинг орасида Ўзбекистон дохил Марказий Осиё фуқароларига нисбат берилиб, хорижий жангарилар ҳам борлиги айтилган.

Болалар ва аёллар дохил ўнлаб одамлар ўлдирилган.

Видеосуҳбатимизни мана бу линк орқали томоша қилиб, тинглашингиз мумкин.

Тошкент: 'Ўзбекистон номини суиистеъмол этаётган гуруҳдан хавотир'

Толибон юзлаб одамни озод қилган, аммо 'жасадларни қайтармаган'

Толибон, ҳатто, Туркманистонга бевосита чегарадош шимолий Фарёб вилоятининг Кўҳистонот туманини бир неча кунга босиб олишга ҳам муваффақ бўлган.

Куни-кеча Ўзбекистонга бевосита чегарадош шимолий Балх вилоятига қўшни Сарипулда эса, бу икки жангари гуруҳ камида 50 кишини "шафқатсизларча қириб ташлаган".

Толибон, бундан ташқари, туманда юзлаб одамни гаровга олиб, қарийб бир ҳафта, деганда, уларни қўйиб юборишга рози бўлган.

Воқеаларнинг бу каби ривожи ўтган 16 йил ичида Афғонистонда етакчи сўзни айтиб келган янги АҚШ маъмурияти Афғонистонга оид стратегиясини ҳали-ҳануз эълон қилмаган бир пайтда кузатилган.

Американинг Афғонистонга минглаб қўшимча аскар юбориш режаси ҳам аро йўлда қолган.

Янги санкциялар кириш қарори сабаб, устига устак, Американинг сўнгги пайтларда Афғонистон масаласида фаоллашиш ҳаракатига тушиб қолган Россия билан шундоқ ҳам совуқ алоқалари янада издан чиқиб бўлган.

Дунёнинг бу икки қудрати ўртасидаги танглик эса, Афғонистоннинг иккинчи Сурия ва икковлон ўртасида янги "прокси уруши" майдонига айланишига оид хавотирларни пайдо қилмай қўймаганди.

Шундай экан, шундоққина биқинларидаги устма-уст қонли ҳужумлар Марказий Осиё давлатлари учун нимани англатади?

Би-би-си Ўзбек Хизмати худди шундай савол билан Франциядан сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимовга мурожаат қилди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар