Президент Мирзиёев ким билан учрашди? - энг сўнгги янгиликлар

Парламент Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy

Ўзбекистон бир дақиқа ичида:

Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги - ЎзА Бош директори этиб Абдусаид Кўчимов тайинланган. "Ўзбекистон Темир йўллари" Тожикистон учун юк транзити ҳақини 40 фоиз арзонлаштирган. Президент Шавкат Мирзиёев эса, Тошкентда Халқаро Таэквандо Федерацияси Президенти Чо Чунг Вонни қабул қилган.

Тафсилотлари учун янгиликлар видеотўпламини назардан қочирманг.

Ўзбекистон: Оқловлар, автоҳалокат ва қайтиб берилмаган мулк

Ўзбекистонда ОВИРни бекор қилиш қарор лойиҳаси тайёрланди

Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги - ЎзА Бош директори этиб Абдусаид Кўчимов тайинланган. Кўчимов қарийб 10 йил Ўзбекистон Телерадио компаниясига раҳбарлик қилган. ЎзАни 20 йилдан ортиқ бошқарган Маматқул Ҳазратқулов президент маъмуриятида матбуот учун масъул этиб тайинланган.

"Ўзбекистон Темир йўллари" Тожикистон учун юк транзити ҳақини 40 фоиз арзонлаштирган. Бу ҳақда "Темир йўллари" раҳбари Даврон Деҳқонов айтган. Жаноб Деҳқонов Ўзбекистон ва Тожикистон темир йўлчилари муносабатлари тобора яхшиланиб, ўзаро ишончга асосланган, деган.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда Халқаро Таэквандо Федерацияси Президенти Чо Чунг Вонни қабул қилган. Ўзбекистонда ушбу спорт тури билан 20 мингдан ортиқ киши шуғулланаётгани айтилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02