Ўзбекистон: ‘қора бозор’да доллар тушмоқда...

Тошкент Фото муаллифлик ҳуқуқи Asia Terra.info

Ўзбекистон бир дақиқа ичида:

Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрган. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сел келиши билан огоҳлантирмоқда. Тошкентнинг йирик бозорларида эса, АҚШ долларининг "қора бозор"даги нархи тушиб кетаётганига оид хабарлар олинмоқда.

Видеоянгиликлар тўпламимизни назардан қочирманг.

Мирзиёев бугун ким билан учрашди? - 10 августнинг янгиликлари

Ўзбекистон: Оқловлар, автоҳалокат ва қайтиб берилмаган мулк

Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрган. Олмалиқ кон-металлургия комбинати ривожланишининг иккинчи босқичи" лойиҳаси ишларини бошлашга бағишланган тантанали маросимда иштирок этган. Ўзбекистонда етакчиларидан бўлган бу комбинатда рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлик билан чиққан. 11-13 август кунлари Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларига сел оқимлари келиши хавфи билан огоҳлантирган. Вазирлик бу вилоятларнинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларини назарда тутган.

Хабарларга кўра, Тошкентнинг йирик бозорларида АҚШ долларининг "қора бозор"даги нархи тушиб кетмоқда. Аён бўлишича, бир доллар 7600-7800 сўмдан сотиб олинмоқда ва 50-100 сўм қимматроққа сотилмоқда. Бунга Ўзбекистонда конвертация очилиши, президентнинг бу борада бир неча янги қарорлар қабул қилганига оид хабарлар сабаб бўлгани айтилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02