Ўзбекистонда қора рўйхатга кимлар тушади?

Image caption Улуғбек Ҳайдаров қора рўйхатдаги журналист.

Қора рўйхатга нафақат ёзувчи, шоир, журналист, инсон ҳуқуқлари фаоли, мухолифатчи ё диндорлар, балки хорижга узоқ вақтга ишлаш учун чиққан оддий ўзбекистонликлар ҳам тушиши мумкин.

Ўзбекистонда нима учун қора рўйхатлар бор? Бу рўйхатлар ким томонидан ва нима мақсадда тузилади? Уларга ким тушиши мумкин? Бу саволларни биз айни мавзуга бағишланган жонли дастуримизда қора рўйхатга тушган ёзувчи, журналист ва инсон ҳуқуқлари фаолларига бердик.

Охирги вақтда Президент Шавкат Мирзиёевнинг қора рўйхатларни йўқ қилиш чақириқлари сабаб Ўзбекистон ичи ва ташқарисидаги қатор одамлар рўйхатдан чиқарилгани ва оқлангани хабар қилинмоқда. Ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Орифхон ва Мамадали Маҳмуд, мухолиф журналист Муҳаммад Бекжон, футбол ва диний мавзулар шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидовлар шулар сирасидан.

Жонли дастуримизни томоша қилиш учун мана бу ерга босинг.

Ёки бироз таҳрир қилинган вариантини кўриш учун мана бу ерга босинг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02