Ўзбекистон тутқунларига видеомулоқотга рухсат берилади

Kompyuter va veb kamera Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC O'zbek

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси фаолиятини такомиллаштириш мақсадидаги қарорни имзолаган.

Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, яқин орада Ўзбекистон қамоқхоналарида сақланаётган маҳкумларга ўзларининг яқинлари билан видео конференция орқали мулоқот қилишларига рухсат берилади.

Шунингдек, вояга етмаган маҳкумларнинг жазони ижро этиш муассасасида билим олиш, бирор бир касбни эгаллашлари учун шароит яратилиши кўзда тутилган.

Қамоқхона фаолиятидан арз қилиш мумкин бўлади

БМТ инсон ҳақлари комиссари Ўзбекистонга боради

Президент қарорида тутқунларнинг инсоний қадр-қимматини поймол этишга йўл қўймаслик, бунга йўл қўйган Ички ишлар вазирлиги ходимлари жавобгарликка мубтало бўлишлари эслатилган.

Жазони ижро этиш бош бошқармаси тизимида ишлаётган ходимларнинг малакаси оширилиши лозим.

Бундан кейин ушбу бошқарманинг Марказий жамғармаси бўлади, маҳкумлар меҳнати эвазига етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, бошқа тайёр маҳсулотлар савдосидан тушган даромад ана шу жамғармага бориб тушади.

Ўзбекистон қамоқхоналари 2023 йилгача солиқлардан озод этилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ