Ўзбек алифбосининг келажаги борасида баҳс қизимоқда

O'zbekistonda nashr qilinadigan gazetalar Фото муаллифлик ҳуқуқи Turbina.ru

Охирги кунларда Интернет ижтимоий тармоқларида, Ўзбекистон учун Кирилл алифбосида қолиш яхшими ёки Лотинга ўтиш, деган савол атрофида баҳс-мунозара кучайгани кузатилмоқда.

10 август куни адабиётшунос, "Жаҳон адабиёти" журналининг Бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевнинг "Президентга мактуб" очиқ хати эълон қилинди.

Назарбоев: Лотин алифбосига тайёргарлик бошлансин!

Блог: Янги ўзбек алифбоси нима бўлади?

Президентликка номзод Отамуратов: 'Лотин ёзувига тўлиқ ўтамиз

"Китоб дунёси" веб-сайтида эълон этилган мақола Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкорлари билан учрашуви таассуротларига бағишланган.

Мақолада адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев мамлакат раҳбари билан мулоқот пайти айтишга жазм қилган мулоҳазаларини ёзганини айтган.

Мақолада Ўзбекистон Кирилл алифбосига қайтиши лозим деган таклиф илгари сурилган.

Шуҳрат Ризаевнинг ушбу таклифига қарши қатор зиёлилар қарши чиқдилар.

Интернетга #Kirillgaqaytmaymiz ҳештеги ҳам олиб чиқилди.

#Kirillgaqaytmaymiz ҳештеги остида Ўзбекистонда туғилмаган ўзбекларнинг Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаати ҳам эълон қилинди.

Бу мурожаатда Афғонистон, Покистон, Қирғизистон, Саудия Арабистони ва Туркияда туғилиб вояга етган ўзбеклар Лотин алифбоси дунё ўзбекларини бирлаштирган омил сифатида тилга олинади.

Ўзбекистонда сўнгги 100 йил давомида 4 марта алифбо ўзгарди.

1917 йилги большевикларнинг инқилобидан олдин Туркистонда Араб имлоси қўлланар эди.

Инқилобдан кейин коммунистлар Ўзбекистонда Лотин алифбосини жорий этдилар.

Иккинчи Жаҳон урушидан кейин Кирилл алифбосига ўтилди.

Ўзбекистонда 1989 йили Давлат тили ҳақидаги қонун қабул қилинди ва босқичма-босқич Лотин алифбосига ўтишга қарор қилинди.

Мактабларда сабоқлар Лотин алфавитида берилиб, дарсликлар шу алифбода нашр этилганига қарамасдан, давлат идораларида иш юритиш Кирилл алифбосида қолди.

Охирги йилларда жамиятда Кирилл алифбосига қайтиш муҳимлиги ҳақидаги фикрлар кучайгани кузатилди.

Интернетда бошланган алифбо борасидаги баҳс яқин орада жамиятда янада кенг мунозараларни келтириб чиқариши кутилмоқда.

Сиз қандай фикрдасиз, Ўзбекистоннинг келажаги қайси алифбода? Қайси алифбодан ўзбеклар кўпроқ наф кўрадилар?

Ўз фикр-мулоҳазаларингизни BBC O'zbekнинг Facebook, Одноклассники, Твиттер, Инстаграмдаги саҳифаларида бўлашинг!

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ