Қаршидаги портлаш "чақнаш" бўлган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Social media
Image caption Ижтимоий тармоқларда тарқаган сурат.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қарши шаҳри четидаги Механизатор мавзесида эшитилган кучли портлаш борасида маълумот тарқатди.

Вазирлик хабар қилишича, 15 август куни таҳминан соат 00:25да Қарши туманидаги "Жанубгаз" акционерлик жамиятига қарашли ёпиқ автогаражда бир юк ташувчи машинадан иккинчисига суюлтирилган газ ўтказилаётганда "чақнаш" содир бўлган.

Ҳодиса "Қарши-Бешкент" автомобил йўлининг 6-7 километри орасида юз берган.

Расмий маълумотда пропан газини қабул қилиб олаётган "Зил-130" юк машинаси ҳайдовчисининг ёрдамчиси тан жароҳати олгани ва касалхонага ётқизилгани айтилади.

Душанбадан сешанбага ўтар кечаси юз берган бу ҳодисани айни ҳудудга яқин бўлган Твиттер фойдаланувчилари хабар қилишганди.

Қўқонда йирик портлаш

Фарғонада портлаш

Бир неча манбага биноан, портлаш овози жуда қаттиқ бўлган ва атроф ёришиб кетган.

Баъзи шарҳловчилар поезд йўлидаги цистерна портлаганини гумон қилишганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар