Тошкентдан муносабат: ‘Ўзим ҳам ҳужумчи эмасманми, Мессига овоз берардим’

Футболчилар Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Ўзбек футболи афсонаси Биродар ака Абдураимовнинг Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида айтишича, UEFA таснифида "Йилнинг энг кучли эркак футболчиси" мақомига даъвогарлар рўйхатига "муносиб ўйинчилар киритилган".

Кеча сешанба куни эълон қилинган бу рўйхатдан Жанлуижи Буффон("Ювентус" ва Италия), Лионель Месси("Барселона" ва Испания) ва Криштиану Рональду("Реал" Мадрид ва Португалия) лар жой олишган.

"Криштиану Рональду ҳам яхши-куя", деркан, 40 ёшда ҳам дарвозани тарк этмаган Буффонга ҳам тан бераркан, Биродар ака Абдураимов ўзида шундай имконият бўлганида, барибир, "Мессига овоз берган бўлиши"ни айтади.

"Нега, деганда, Месси бошқача ўйинчи-да...Энг ашаддий ҳужумчи у. Ҳужумчи бўлиб туғилган".

"Олдинда ўйнаб, фикри ҳамиша гол уришга қаратилган. Ҳам чапақай. Чапақайдан тўп олиш жуда қийин. Энг нимаси - дреблингга жуда кучли. Шу томондан, Месси менинг жуда ҳурматимни қозонган".

"Бўлмаса, Рональду кубоклар олди, бошқа олди...Йўқ, гап ундамас", - дея ўз жавобида қатъий кесади Биродар ака Абдураимов.

Ўзбек футболи афсонаси билан суҳбатимизни мана бу линк орқали тинглашингиз мумкин.

Ўқинг, қизиқ: Криштиану Рональду 'Дунёнинг 100 та энг қудратли инсони' рўйхатида

Футбол, сир очилди: Ким Месси ва ким Рональдуга овоз берганди?

Бу учовлон орасидан энг зўри 80 нафар мураббий ва 55 журналистдан иборат ҳайъат томонидан танлаб олинади.

Эслатиб ўтиш жоиз, Месси ва Рональду ўз карьерасида икки бор бу каби шарафли номга лойиқ, деб топилган.

Бу йилги ғолибнинг номи эса, 24 август куни Монакода эълон қилинади.

Худди шу куни бу йилги Чемпионлар Лигасига қуръа ҳам ташланади.

Ҳам Месси ва ҳам Рональду ўзбекистонлик футбол ишқибозларига бевосита таниш, уларнинг ҳар иккиси ҳам ўз вақтида Тошкентда бўлиб қайтишган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар