Мирзиёевдан янгилик: вазирларни ҳисоботга чақирди

Президент Мирзиёев қабулида Фото муаллифлик ҳуқуқи O'zbekiston 24

16 август куни мустақил Ўзбекистон тарихида янгилик ҳисобланган сиёсий ҳодиса юз берди: Президент Шавкат Мирзиёев маорифга алоқадор республика раҳбарларини ҳузурига чақириб ҳисоботлар талаб қилди, янги ўқув йилига тааллуқли топшириқлар берди.

Мирзиёев: Амалдорларни халқ билан ҳисоблашишга мажбурлашимиз керак

Мирзиёев: "Тўйларда европача ликиллаган дискотека бўлмайди"

Мирзиёев: бардош бергани, чидагани учун халқимизга сажда қилишимиз керак

Ушбу учрашувдан мақсад, умумтаълим мактаблари ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда янги ўқув йилига тайёргарликнинг бориши, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, янги очилган олий таълим муассасалари филиаллари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ишлар ҳолатидан яқиндан танишиш бўлгани хабар қилинди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи O'zbekiston 24

Президент Мирзиёев ҳузурига Олий ва ўрта махсус таълим вазири ва ўринбосарлари, Халқ таълими вазири ва ўринбосарлари, Ўрта махсус касб ҳунар таълими маркази директори ва ўринбосарлари кирганлар.

2017 йил сентябридан Ўзбекистонда 11 йиллик таълим бошланади, шу йил май ойида 9-синфни якунлаган болалар мактабнинг 10-синфига борадилар.

Президент Мирзиёев 11 йиллик мактабларнинг янги ўқув йилига, шунингдек, таълим муссасасаларининг кузги-қишки мавсумга нақадар тайёрлиги билан қизиққан.

Фото муаллифлик ҳуқуқи O'zbekiston 24

Учрашувда Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш йўллари ҳам муҳокама қилинган.

Ўзбекистонда бундан олдин бирор соҳага масъул раҳбарларнинг давлат раҳбари қабулига кириб ҳисобот бериши кузатилмаган.

Ҳар қалай маҳаллий оммавий ахборот воситаларида бундай қабул ҳақида хабар тарқатилмаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ