Ўзбек алифбоси келажаги: Лотинми ёки Кирилл?

Фото муаллифлик ҳуқуқи .
Image caption Қарши шаҳридаги Кирилл ва Лотин ёзувидаги эълонлар. 2013 йилги сурат.

BBC O'zbekнинг Одноклассникидаги навбатдаги жонли мулоқоти Ўзбекистон алифбосига бағишланди.

Адабиётшунос олим, "Жаҳон адабиёти" журнали Бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевнинг "Президентга мактуб" очиқ хати Ўзбек алифбоси ҳақидаги баҳс-мунозарани кучайтириб юборди.

Жамиятда "Ўзбекистон Кирилл алифбосига қайтиши керакми ёки Лотин алифбосига ўтиш масаласини узил-кесил ҳал қилиши лозимми" деган савол кенг муҳокама этилмоқда.

Давра суҳбатини BBC O'zbekнинг YouTubeдаги каналида томоша қилинг

Шуҳрат Ризаев: "кириллни — асосий, лотинни иккинчи алифбо сифатида қонунлаштирайлик"

Ўзбекистонда туғилмаган ўзбек ёшлари: #Kirillgaqaytmaymiz

Интернет нашрлар ушбу мавзуда таҳлилий мақолалар эълон қилмоқдалар.

Би-би-си Ўзбек хизмати ўзининг OK LIVE жонли дастурида Канадада истиқомат қилаётган журналист ва ҳуқуқшунос Бахтиёр Шоҳназаров ва ўзбекистонлик журналист Шуҳрат Шокиржонов билан Ўзбек алифбоси келажаги мавзусини муҳокама этди.

Дастур бошловчиси Шодиёр Сайф.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02