Ўзбекистонликлар Россияга авиачипталарни сўмда сотиб олади

пул Фото муаллифлик ҳуқуқи Asiaterra.info

Ўзбекистонликлар Россияга авиачипталарни сўмда сотиб олишлари мумкин бўлади. Бу борада ҳукуматнинг қарори тайёрланмоқда, деб ёзади подробно.уз сайти.

18 августнинг муҳим янгиликларини томоша қилиш учун линкни босинг

Тошкент ва Бекобод шаҳарлари ўртасида электричка қатнови йўлга қўйилади. Бекободга ташриф буюрган Президент Мирзиёев тез орада бу ерда янги шаҳарча қуриш топшириғини ҳам берган.

Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ўқитувчиларнинг дала ишларига жалб қилинишига муносабат билдирган. Кун.уз мухбири саволига жавоб берган вазир ўқитувчилар ҳаққини талаб қилиши кераклигини урғулаган. "Биз қайси замонда яшаяпмиз? Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку", - деган Улуғбек Иноятов.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар