Мирзиёев: "Конвертацияни эркинлаштириш жараёни оғир кечаяпти"

Мирзиёев раҳбар кечиримли бўлиши кераклигини ҳам урғулаган Фото муаллифлик ҳуқуқи President.uz
Image caption Мирзиёев раҳбар кечиримли бўлиши кераклигини ҳам урғулаган

Бекободда гапирган Президент Мирзиёев валюта айирбошлаш сиёсатида катта ишлар қилинаётгани ва бу жараён оғир бўлаётганини эътироф этган. У шунингдек раҳбарларни майда нарсаларга эътибор бермасдан кечиримли бўлишга чақирган.

"Биз монитар сиёсатимизда катта-катта ишларни бошладик. Валютамизни айирбошлаш. Энг катта нарса сўмимизни дунё бозорига чиқариш бўйича. Бўлаяпти, лекин оғир бўлаяпти. Етти марта ўлчаб бир марта кесадиган нарсалар. 33 миллион халқ орқамизда турибди. Бу невараларимизнинг тақдири бу", - деган Шавкат Мирзиёев.

Видеони томоша қилиш учун линкни босинг

Шу тариқа Ўзбекистонда бўлаётган пул-монитор сиёсати борасидаги ўзгаришларга икл маротаба Президент ўз муносабатини билдирган.

Мутахассислар Ўзбекистонда сентябр ойида валюта айирбошлаш барча учун очиқ бўлишини ва қора бозор йўқолишини тахмин қилишмоқда.

Бунинг учун етарли шароит пишиб етилгани айтилади.

Тижорий банклар юридик шахсларга қора бозор курсида доллар олиб-сотишига рухсат берилди. Тадбиркорларнинг экспорт тушадиган валютанинг 25 фоизини давлат ғазнасига ўтказиш мажбуриятлари бекор қилинди.

Бекободдаги учрашувда Мирзиёев шунингдек, раҳбарларнинг кечиримли бўлиши ва майда гапларга эътибор бермаслиги кераклигини урғулаган.

"Бағримиз кенгроқ бўлишимиз керак бизга ярашади. Кечиримли халқ, кечиримли раҳбар бўлишимиз керак. Биз кичкина-кичкина майда гапларга аралашиб, фисқу-фасод гаплардан йироқ бўлишимиз керак. Ана шунда Худо таоло ўз баракаси, марҳаматини аямайди", - деган у.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ