Ўзбекистон бугун: Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, пахта ёғининг сифати ва акциз солиқлари

Фото муаллифлик ҳуқуқи Internet
Image caption Бозорлар

Ўзбекистонда нима гаплар? bbcuzbek YouTube каналида томоша қилинг

Ўзбекистонда гени ўзгартирилган чигитдан истеъмол мақсадларида фойдаланишга рухсат берилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзбек олимлари томонидан гени ўзгартирилган "порлоқ" чигитидан истеъмол ёғи ва моллар учун ем олиб фойдаланишга рухсат берган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу чигитни уч йил турли синовларда синаб кўрган ва унинг истеъмол учун зарари йўқ деган хулосага келган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Internet
Image caption Пахта

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди. Икки давлат мудофаа вазирларининг Тошкентдаги учрашувлари ортидан томонлар Ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолашди. Режа ҳарбийларнинг ҳамкорликдаги оператив ва жанговор тайёргарлиги ҳамда ҳарбий таълим соҳасига доир чора-тадбирларни ўз ичига олган. Кузатувчилар икки давлат ўртасида ҳарбий соҳада биринчи маротаба шундай ҳужжат имзоланаётганини айтишган.

Ўзбекистон бирламчи озиқ-овқат ва ем нархларига акциз солиғини олиб ташлади. Мутахассислар ушбу чоралар нархларнинг тушишига хизмат қилиши ёки конвертация очилиши жараёнида нархлар қимматлашувининг олди олинишига қаратилганини тахмин қилмоқда.

Ўзбекистонда нима гаплар?