Яна пахта, ўзбек машиналари муваффақияти ва қўшимча банкоматлар

Шавкат Мирзиёев Фото муаллифлик ҳуқуқи official

Ўзбекистон бир дақиқа ичида:

Куннинг энг муҳим янгиликларини назардан қочирманг:

Матн ўрнида

Президент Шавкат Мирзиёев "2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказиш бўйича комплекс ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади. Аммо қарорда шу кунларда қизғин баҳсларга сабаб бўлаётган ўқитувчи ва шифокор каби бюджет ходимларини далаларга жалб этмаслик ҳақида бирон сўз йўқ.

Ўзбекистон билан ижтимоий-иқтисодий алоқаларнинг қайта тикланиши манзарасида Тожикистон ўз бозорига ўзбек автомобиллари кириб келишига йўл очиб бермоқда. Бу ҳақида Asia-Plus хабар агентлиги ёзмоқда. Апрелдаги кўргазма ортиданоқ, Душанбеда "Равон" автосалони очилиб, ўзбек машиналари савдоси бошлаб юборилган.

Тошкентда яна 7 та бозорда пулни нақдлаштириб берадиган банкоматлар ўрнатилган. Бу ҳақда UZ24 хабар берган. Аён бўлишича, банкоматларга ҳар куни ўртача 30 млн. сўм пул қўйилади. "Микрокредитбанк" маълумотларига кўра, банк йил якунига қадар Ўзбекистон бўйлаб 15 та банкомат ўрнатишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистонда гени ўзгартирилган чигитдан фойдаланишга рухсат берилди

Чиқиш паспорти 10 йилга берилади

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02