Россиядаги янги Бош консуллик, прокурорлар тренинги ва ягона мактаб формаси

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIAnovosti

Ўзбекистон бир дақиқа ичида - куннинг энг муҳим янгиликларини назардан қочирманг.

Қозон шаҳрида Ўзбекистоннинг Бош консуллиги очилади. Хабарларга кўра, бу иш Россия ҳукумати томонидан расман маъқулланган. Айни дамда Москвада Ўзбекистон элчихонаси, консуллик бўлими ва Новосибирскда яна бир консуллиги фаолият юритади.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Остонада халқаро тренингда иштирок этган. Тренинг беш кун давом этган. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Покистон вакиллари ҳам иштирок этишган. "Халқаро алоқалар билан боғлиқ молиявий жиноятларни тергов қилиш"ни ўрганишган.

Ўзбекистонда келаси йилдан ягона мактаб формаси жорий этилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири маълум қилган. Яқинда президент Шавкат Мирзиёев бу мавзуни кўтарган. Янги форманинг нархи ҳозирча маълум эмас.

Яна пахта, ўзбек машиналари муваффақияти ва қўшимча банкоматлар

Ўзбекистонда гени ўзгартирилган чигитдан фойдаланишга рухсат берилди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02