Қурбон Ҳайити, Халқаро Пресс клубга нима бўлганди ва Ҳиндистоннинг янги ваъдалари

Фото муаллифлик ҳуқуқи official

Ўзбекистон бир дақиқа ичида - куннинг энг муҳим янгиликлари

Ўзбекистонда Қурбон Ҳайити санаси маълум бўлди, Халқаро Пресс клуб фаолиятини тўхтатганмиди ва Ўзбекистон Ҳиндистон билан қандай битимларга эришди - назардан қочирманг:

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 1 сентябрда нишонланади. Президент Мирзиёев 24 август куни шу ҳақдаги қарорни имзолаган. Қатор жамғарма, барча мутасадди идоралар ва жамоат ташкилотларига уни олий даражада уюштириш вазифаси юкланган. 1 сентябрда Ўзбекистонда Мустақиллик куни ҳам кенг нишонланади.

Ўзбекистон Ҳиндистон билан умумий қиймати 150 миллион АҚШ долларига тенг шартнома ва битимлар имзолаган. Бунга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги ҳайъатнинг Ҳиндистонга расмий ташрифи чоғида эришилган. Сўнгги беш йил ичида бу икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси икки баробардан ортиқроққа ошган.

Раиси Шерзод Қудратхўжаевнинг билдиришича, Халқаро Пресс клуб ўз фаолиятини давом этдиради ва уни "ҳеч қачон тўхтатмаган". У бу ҳақда ўзининг "Facebook"даги аккаунтида маълум қилган. Бундан сал аввал клуб фаолиятининг Ўзбекистон Бош вазири томонидан танқидга тутилгани, жонли эфирларининг бекор қилинишига оид хабарлар пайдо бўлганди.

Россиянинг Қозонида Ўзбекистон Бош консуллиги очилмоқда ва...

Ўзбекистонда гени ўзгартирилган чигитдан фойдаланишга рухсат берилди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02