Бокс, Германия: Ҳасанбой Дўсматов яна олтинга кўз тикмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

"Худо хоҳласа, қўлдан келганча ҳаракат қилиб, жаҳон чемпионатида ҳам олтин медаль оламиз"", - дейди ўзбекистонлик номдор боксчи жаҳон чемпионати арафасида Андижондан Би-би-си Ўзбек Хизматига берган суҳбатида.

AIBA таснифида амалдаги жаҳоннинг энг кучли боксчиси, Рио Олимпиадаси ғолиби, икки карра Осиё чемпиони, ўзбекистонлик номдор боксчи чемпионлик мақоми учун бугун рингга кўтарилади.

Ҳасанбой Дўсматов -49 кг вазн тоифасида ўзининг илк жангини Коста-рикалик боксчи Родригес Кастильога қарши ўтказади.

Германиянинг Гамбург шаҳри мезбонлик қилаётган бу йилги жаҳон чемпионатида Ўзбекистонни 10 нафар боксчиси - барча вазн тоифаларида намоён этишмоқда.

Улардан аксарияти жаҳон ва Осиё қитъаси миқёсидаги халқаро беллашувлар ғолиблари, совриндорлари саналишади.

25 августда старт олган чемпионат Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионлиги учун беллашаётган биринчиси бўлади.

Донгдор боксчи билан суҳбатимизни назардан қочирманг.

'Германияликлар ўзбек боксчиларидан янги номлар кутишаяпти' - мезбон Германиядан суҳбат.

Андижон: 'Ҳамма Ҳасанбой, ўзбек боксчилари учун дуода' - Андижондан суҳбат.

Бокс: Ўзбекистон Осиёда рекорд ўрнатди

Швейцария: Ҳасанбой 'зўрларнинг зўри'

Ҳасанбойдан ташқари, бугун яна ўзбекистонлик тўрт нафар боксчи рингга тушишади:

-56кг: Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) - Қайрат Ералиев (Қозоғистон) (18:25 дан ўтиб)

-64кг: Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) - Жон Гутьеррес (Колумбия) (18:50 дан ўтиб)

-91кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон) - Яра Пералта (Аргентина) (20:30 дан ўтиб)

-49кг: Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) - Робинсон Родригес (Коста Рика) (22:10дан ўтиб)

-75кг: Исроил Мадримов (Ўзбекистон) - Азиз Очилов (Туркманистон) (23:30 дан ўтиб).

Эслатиб ўтиш жоиз, ўзбекистонлик боксчилар бу йилги жаҳон чемпионатини устма-уст ғалаба билан бошлашган.

26 август куни 10 боксчи орасидан биринчи бўлиб рингга кўтарилган Санжар Турсунов -91 кг вазн тоифасида никарагуалик боксчи Жеффи Гонсалесни мағлуб этган.

Унинг ортидан, -52 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионлиги учун курашини бошлаган Жасурбек Латипов Пуэрто-рикалик рақиби устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

"Қўлимиздан нимаики келса, рингга чиқиб, шу олтин медаль учун, байроғимиз учун ҳаракат қилаяпмиз", - дейди Ҳасанбой Дўсматов.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги Рио Ёзги Олимпиадаси ва Осиё чемпионатининг умумжамоа ҳисобида ғолиби сифатида бу йилги жаҳон чемпионатига ташриф буюрган.

Аксарияти Гамбургда жаҳон чемпионлиги учун беллашаётган боксчилар олтинлари дохил қўлга киритган медаллари сони бўйича ҳам мезбон Рио ва ҳам Тошкентда рекорд ўрнатишган.

Ўзларининг эришган бу каби оламшумул ютуқлари ортидан жаҳон бокс оламида ҳам катта шов-шувга сабаб бўлишган.

Ўзбек бокси ва ўзбек боксчиларига яна бир бор профессионал бокснинг энг етакчи мутахассислари эътиборини жалб этишнинг уддасидан чиқишган.

Мезбон Германия ва Ҳасанбой Дўсматовнинг она вилояти Андижондаги кайфиятга Би-би-си Ўзбек Хизмати билан бирга назар ташлаш учун веб ва ижтимоий мулоқот тармоқларидаги саҳифаларимизни кузатиб туринг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар