'Германияликлар ўзбек боксчиларидан янги номлар кутишаяпти’

Гамбург Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Ҳозир бокс бўйича бу йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиб турган Германияда бўлган ўзбекистонлик мустақил журналист Ҳулкар Норқобилованинг айтишича, Ўзбек бокси бу ерда аллақачон танилиб улгурган ва ҳозир ҳамма яна янги номлар кутмоқда.

Германиянинг мезбон Гамбурги ўзбекистонлик икки номдор ҳаваскор боксчи Артур Григорян ва Руслан Чагаевлар профессионал боксда донг қозонишига замин яратган шаҳарлар бўлишади.

Худди шу боис ҳам, Ўзбек бокси ва боксчилари Гамбург аҳолисига қанчалик таниш бўлса, Гамбург ҳам Ўзбекистон ва ўзбекистонлик ишқибозларга шунчалик ёд бўлади.

Бошқа томондан, Гамбургнинг Сочи, Боку, Тошкент дохил қатор шаҳарлар орасидан осон кечмаган "кураш"да мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритгани ҳам айтилади.

Бошқа томондан, бугун турли юмуш, иш ва таҳсил илинжида Германия ва Гамбургнинг ўзида бўлиб турган ўзбекистонликларнинг сони ҳам анча-мунчага етиб қолган.

Журналист суҳбатдошимизнинг айтишича, уларнинг орасида жаҳон чемпионлиги учун курашини бошлаб юборган ва бошлаяжак ўзбекистонлик боксчиларга бевосита ишқибозлик қиламан, деганлари ҳам озмунча эмас.

Суҳбатимизга мана бу линк орқали қулоқ тутишингиз мумкин.

Бокс, Германия: Ҳасанбой Дўсматов яна олтинга кўз тикмоқда

Руслан Чагаев яна жаҳон чемпиони

Бокс бўйича AIBA таснифида XIX жаҳон чемпионати 25 август куни старт олган ва 3 сентябрь куни поёнига етади.

Унда дунёнинг 80 дан ортиқ давлатидан бўлган уч юзга яқин чарм қўлқоп усталари 10 вазн тоифасида жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боришади.

Бор-йўғи 10 та олтин медаль учун Гамбург рингларида ўз маҳоратларини намоён этишади.

Бу йилги чемпионатда Ўзбекистонни жаҳон, Осиё чемпионатлари ва Рио Олимпиадаси совриндорлари бўлган 10 нафар боксчиси барча вазн тоифаларида намоён этишади.

Ўзбекистон шу пайтгача бокс бўйича жаҳон чемпионатларида жаъми 30 медаль қўлга киритган ва умумжамоа ҳисобида медаллар жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Бу медаллардан 5 та олтин, 10 таси кумуш ва 15 таси бронза бўлади.

Гамбургда совринли ўринлар учун ўз курашларини бошлаб юборган Ўзбекистон терма жамоаси маҳаллий иқлимга мослашиш ва сўнгги тайёргарликларини кўриш учун шу йилнинг 7 август куни Германияга жўнаб кетганди.

Мезбон Германиядаги бугунги кайфиятни билиш учун мустақил журналист Ҳулкар Норқобилова билан суҳбатимизни назардан қочирманг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02