“Ўзбекистон иш топиб берса, қайтиб кетаман"

Абдурасул
Image caption Абдурасул сўнгги бир йилда ҳеч нарса ўзгармаганини айтади

Каримовсиз ўтган сўнгги бир йил ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун қандай кечди? Ҳукуматнинг мигрантларга бўлган сиёсати ўзгараётгани уларга таъсир қилмоқдами?

Би-Би-Си шу савол билан Москвада меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ишчиларга мурожаат қилди. Уларнинг кўпчилиги ҳеч нима ўзгармаганини билдирди. Аксинча, хужжат муаммолари тобора ортмоқда.

Абдурасул ҳамма хужжатлари жойида бўлишига қарамай, полиция ходимлари тинч қўймаслигини билдирди.

"Хужжат қилсак ҳам, "проверкага кетдик" деб полиция бўлимига олиб боришади. Қанча вақтингизни олишади. Тушунишни хоҳлашмайди", - дейди муҳожир.

Унинг айтишича, полициячилар миграция ҳисобига қўйилган жойида ишламаётгани учун эътироз билдиради.

"Ўзбекистон иш топиб берса қайтиб кетаман, - дейди Абдурасул. - Оила, бола-чақа ёнимда бўлади. Бу ерда ишлаб, буларга пул тўлагандан, чиқиндисини супуриб юргандан кўра, ўз юртимда ишлаганим яхши".

Абдурасулнинг фикрлари акс этган видеони томоша қилиш учун линкни босинг

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02