Бокс, ЖЧ-2017: Ҳасанбой Дўсматов ярим финалда

Абдуллаев Фото муаллифлик ҳуқуқи KUN.UZ

Рио Олимпиадаси ғолиби ва икки карра Осиё чемпиони бу йилги жаҳон чемпионатининг камида бронза медалини нақд қилган ўзбекистонлик биринчи боксчи бўлди.

Чорак финалчи саккиз боксчидан Иқбол Холдоров ва Санжар Турсунов ҳам ярим финалга чиқишди.

Исроил Мадримов эса, ортга қайтадиган бўлди. Жанглар давом этмоқда.

Ўзбекистонлик собиқ жаҳон ва мамлакат тарихидаги биринчи Олимпиада чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев қўлқопдошларининг бу йилги жаҳон чемпионатидаги имкониятларига баҳо бераркан, "бугунги кунда ўзбекларнинг тенги йўқ", дейди.

Германиянинг Гамбург шаҳридаги биринчиликнинг бешинчи кунига келиб, жаъми 10 нафар ўзбекистонлик боксчидан тўққизтаси чорак финалга чиқиб бўлишди.

Улар бу йилги жаҳон чемпионатига тўлиқ таркибда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган ва Ўзбекистонни барча вазн тоифаларида намоён этишаётганди.

"Биз ҳеч кимни рақиб кўрмаяпмиз. Лекин бутун дунё бизни рақиб сифатида кўраяпти, десак адашмаймиз", - дейди Муҳаммадқодир Абдуллаев Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида.

Эслатиб ўтиш жоиз, Ўзбекистон бу йилги жаҳон чемпионатига умумжамоа ҳисобида сўнгги Рио Ёзги Олимпиада Ўйинлари ва Осиё чемпионати ғолиби сифатида ташриф буюрган.

Жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб бораётган аксарият ўзбекистонлик боксчиларнинг аксарияти ҳам жаҳон ва қитъа миқёсидаги йирик халқаро мусобақалар ғолиблари ҳамда совриндорлари саналишади.

Муҳаммадқодир Абдуллаев билан суҳбатимизни назардан қочирманг.

Бокс, Германия: Ҳасанбой Дўсматов яна олтинга кўз тикмоқда

'Германияликлар ўзбек боксчиларидан янги номлар кутишаяпти'

Уларнинг орасида AIBA таснифида амалдаги жаҳоннинг энг кучли эркак боксчиси, қатор нуфузли халқаро мукофотлар соҳиби Ҳасанбой ДЎсматов ҳам бор.

"Ҳозир ҳамма жиҳатдан кўнгил тўқ. Улар бир эмас, икки, уч бор ўзларининг кучларини кўрсатишди. Рио Олимпиадаси, Осиё чемпионатида ниҳоятда яхши жанглар ўтказишди. Ўйлаймизки, бу жаҳон чемпионатида ҳам бирор бир муаммо бўлмайди. Бутун дунё бизга қарши чиқади, лекин биз бунга тайёрмиз ва болалар ҳам бунга тайёр", - дейди номдор суҳбатдошимиз.

Бокс бўйича бу йилги жаҳон чемпионати 25 август куни старт олган ва 10 та янги жаҳон чемпионининг номи 3 сентябрь кунига қадар маълум бўлади.

Жорий пайтда Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов, Элнур Абдураимов, Иқболжон Холдоров, Шаҳрам Ғиёсов, Исроил Мадримов, Бектемир Мелиқўзиев, Санжар Турсунов ва Баҳодир Жалоловлар биринчиликнинг ярим финалига чиқиш учун жанг олиб бориш ҳуқуқини сақлаб турган боксилар бўлишади.

Чорак финал жангларининг ўзи эса, бугун - 29 август куни бошланади.

Бу йилги жаҳон чемпионатида жаҳоннинг юзга яқин давлатидан 280 нафар боксчи совринли ўринлар учун кураш олиб боришмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар