‘Тошкент йўлбарси’: ‘Ҳаммаси Ўзбекистонни билади, қўрқади...’

Ҳасанбой Дўсматов Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ўзбек бокси афсонаси, собиқ жаҳон чемпиони Руфат ака Рисқиев ўзбекистонлик боксчиларнинг бу йилги жаҳон чемпионатида қайд этаётган натижаларига худди ана шундай муносабат билдирди.

Кеча - 29 август куни бўлиб ўтган чорак финал жанглари ортидан, жаъми 9 нафар ўзбекистонлик боксчидан олтитаси жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқди, ўзларига биринчиликнинг камида бронза медалларини нақд қилди.

"Бошим осмонга етди. Бу ичимга сиғмаётибман. Қанчалар суюнганимни бақириб айтишим керак бўлади...", - дейди Руфат ака Рисқиев Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида.

"Буни тасаввур қилиб бўлмайди. Олдин, бизнинг пайтимизда бутунбошли СССРдан бор-йўғи 11 та боксчи чиқарди. Мана, ҳозир, Худога шукр, битта Ўзбекистондан шунча боксчилар чиқаяпти. Ҳамма мамлакатларда Ўзбекистонни билишади, қўрқишадиям...".

Руфат ака Рисқиев билан суҳбатимизга мана бу линк орқали қулоқ тутинг.

Руфат Рисқиев: 'Муҳаммад Али, сен ҳали керак эдинг'

'Руфат акага ҳавас қилиб, шу даражага етдик'

Бу йилги жаҳон чемпионатининг ўзбекистонлик боксчи ярим финалчилари эса, Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳрам Ғиёсов, Иқболжон Холдоров, Санжар Турсунов, Жасурбек Латипов ва Бектемир Мелиқўзиевлар бўлишади.

Руфат ака Рисқиев ўзбекистонлик боксчиларнинг ҳал қилувчи жанглари олдидан уларга фақат ва фақат омад тилаб қолишини айтади.

"Омад ёр бўлсин", - дейди "Тошкент йўлбарси" бўлган Ўзбек бокси афсонаси суҳбатимиз якунида.

Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов, Элнур Абдураимов ва Баҳодир Жалолов ортга қайтадиган бўлишди.

Ўзбекистон 100 га яқин иштирокчи давлат орасидан энг кўп сондаги - 9 нафар боксчиси билан чорак финал баҳсларида иштирок этган.

Чорак финалчиларининг сони бўйича, ҳатто, Кубани ҳам ортда қолдириб кетганди.

Ярим финал жанглари эса, 31 август - 1 сентябр кунлари бўлиб ўтади.

Германиянинг Гамбург шаҳри мезбонлик қилаётган бу йилги жаҳон чемпионатида Ўзбекистонни жаъми 10 нафар боксчиси барча вазн тоифасида намоён этишганди.

Ярим финалчиларининг сони бўйича эса, Ўзбекистон Россия ва Қозоғистон билан бирга Куба(7 та) Кубадан кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Руфат ака Рисқиев ўзбекистонлик боксчиларнинг ҳал қилувчи жанглари олдидан уларга фақат ва фақат омад тилаб қолишини айтади.

"Омад ёр бўлсин", - дейди "Тошкент йўлбарси" бўлган Ўзбек бокси афсонаси суҳбатимиз якунида.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар