Ўзбекистон: Мустақиллик кунида нималар бўлмоқда?

Фото муаллифлик ҳуқуқи official

Ўзбекистонга оид энг муҳим янгиликлар

Ўзбекистон Мустақиллигининг 26 йиллик санаси бутун мамлакат бўйлаб кенг байрам қилинмоқда. Айни санага бағишланган тантанали тадбирнинг пойтахтдаги "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтиши айтилмоқда. Хабарларга кўра, унда президент Шавкат Мирзиёев ҳам шахсан иштирок этади.

Тошкентдаги Оқсарой қароргоҳида марҳум президент Ислом Каримовнинг ҳайкали очилган. Очилиш маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган. Марҳум президентнинг рафиқаси ва қатор ҳукумат мулозимлари ҳам ҳозир бўлишган. Ҳайкал президент Каримов ўлимининг бир йиллиги санаси арафасида очилган.

Қатағон қурбонлари куни муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев "Шаҳидлар хотираси" хиёбонига ҳам ташриф буюрган. Маросимда анъанага кўра, palov тортилган. Қуръон тиловат қилиниб, қатағон қурбонлари руҳига ҳурмат бажо келтирилган.

Тошкент милицияси жанговар ҳолатга келтирилди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02