Жаҳон чемпионати: Абрамов ва Қосимовни аямаган федерация Бабаянни нега аяди?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

"Нима қилса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқади?

Биргина Бош мураббий Самвел Бабаяннинг истеъфога чиқарилиши бунга кифоя қилмайди.

Миллий терма жамоанининг навбатдаги муваффақиятсизлигига масъулиятни тўлиқ Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбарияти ўз зиммасига олиши керак.

Федерация фаолиятида чуқур ислоҳотлар ва шаффофият лозим.

Маҳаллий мураббийлар шу пайтгача ўзларининг нимага қодирликларини кўрсатиб бўлишди, бизга энди хориждан Бош мураббий керак..."

Буларнинг барчаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида кетма-кет бешинчи бор жаҳон чемпионатига чиқа олмаслиги ортидан, ўтган уч кун ичида барча йирик ижтимоий мулоқот тармоқлари ва футболга ихтисослашган маҳаллий интернет нашрларини, таъбир жоиз, "портлатаётган" фикрлар бўлади.

Шундай экан, Ўзбек футболининг бундан кейинги муваффақияти нимага боғлиқ?

Ўртага отилаётган бу таклиф ва фикрларда қанчалик жон бор?

Би-би-си Ўзбек Хизмати "Одноклассники"даги саҳифасида бу ҳафталик жонли мулоқотини худди ана шу саволларга бағишлади.

YouTubeda esa, mana bu link orqali tomosha qiling.

Мезбон Россия ва Ўзбекистондан футбол ишқибози, етакчи журналист ва фахрий футбол шарҳловчиларига микрофон тутди - назардан қочирманг ва томоша қилинг.

'Мени кечирасизу ҳозир бутун Ўзбекистон шокда...'

Футбол, ЖЧ-2017: Ўзбекистон 0:0 Жанубий Корея, кураш шу ерда тугади

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар