Президент Мирзиёев командасида яна бир ёш аъзо

Гавҳар Сагдуллаева Фото муаллифлик ҳуқуқи Facebook/Gavkhar Sagdullaeva

Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларининг энг ёш вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаевга таяниб хабар тарқатишларича, Гавҳар Сагдуллаева Халқ таълими вазирлигидаги масъул лавозимга тайинланган.

Алишер Саъдуллаевнинг Facebookдаги саҳифасида ёзишича, Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети битирувчиси Гавҳар Сагдуллаева Халқ таълими вазирлигидаги янги — Ўқувчи-ёшлар билан ишлаш бошқармаси бош назоратчиси этиб тайинлаган.

"Ўғлимнинг вазир ўринбосари бўлганини вазирдан эшитдим"

Жиззахлик тадбиркор 22 ёшида вазир ўринбосари бўлди

"Ажойиб янгилик! Президент жамоасининг илк аъзолари! Агар ёдингизда бўлса, вазирлигимизда янги — Ўқувчи-ёшлар билан ишлаш бошқармаси очилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Халқ таълими вазири ўринбосари бўлган кунимдан бошлаб янгича фикрлайдиган, давлатимиздаги ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўша оладиган ёшлар жамоасини йиғишни олдимга энг устувор мақсад қилиб қўйгандим. Ана шу янги бошқарманинг ходимлари ва президент жамоасининг илк аъзолари билан сизни таништириб ўтмоқчиман", — деб ёзади Саъдуллаев.

Интернет нашрлари хабар тарқатишларича, Гавҳар Сагдуллаева Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар кўрик-танловининг Республика босқичи иштирокчиси,"Келажак овози-2012" Республика танловининг лауреати бўлган.

У "Баркамол қизлар клуби" - Girls development club Tashkent — GDC лойиҳаси, Upgrade Women's Center лойиҳасига асос солган, Менинг Юртим — MY5 телеканалининг собиқ журналисти.

Халқ таълими вазирининг ўринбосари Алишер Саъдуллаев ёзишича, ўқувчи қизлар фаоллигини ошириш мақсадида бир неча лойиҳа ишлаб чиқилган ва улардан энг асосийси "Баркамол қизлар клуби" лойиҳасини мактабларда тарғиб қилишдир.

Ушбу вазифалар Гавҳар Сагдуллаева зиммасига юклатилиши айтилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат бошқарувига ёш, ватанпарвар кадрларни жалб қилишни мақсад қилганини айтган.

Июл ойида 23 яшар жиззахлик Алишер Саъдуллаев Халқ таълими вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Турин политехника университетининг 25 ёшли магистранти Олимжон Тўйчиев Фан ва технологиялар агентлиги Бош директорининг ўринбосари бўлди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ