Назарбоевни аэропортда Мирзиёевнинг ўзи кутиб олди

назарбоев Фото муаллифлик ҳуқуқи Screenshot

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекуистонга давлат ташрифи бошланди. Меҳмонни Президент Мирзиёевнинг ўзи шахсан Тошкент халқаро аэропортида кутиб олди.

Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросимлари Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтди. Тошкентда матбуот учун ташкил қилинган бирифнгдла давлат раҳбарлари икки қардош халқ ўртасида ҳамкорликнинг янги босқичи бошланганини маълум қилган.

Икки президент дастлаб тор доирада учрашув ўтказган. Назарбоев пойтахтдаги Мустақиллик ва эзгулик монументи ва Оқсаройда ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкаллари пойига гул қўйган.

Кузатувчилар Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев Президент этиб сайлангач Қозоғистон билан муносабатлар янги босқичга кўтарилганини эътироф этишади.

Тошкент ва Олма ота шаҳарлари ўртасида бир неча йиллардан бери йўлга қўилмай келган тез юрар поезд қатнови ишга туширилди.

Чегарада ўтиш нуқталари сони кенгайтирилиб, кечаю кундуз ишлайдиган назорат ўтиш нуқталари сони орттирилди.

Мутахассислар Россия таъсирига остига бутунлай тушиб қолмаслик илинжида Қозоғистон минтақада Ўзбекистон билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилаётганини айтишади.

Айни дамда Ўзбекистон ҳукумати Жиззахда барпо қилинаётган Нефтни қайта ишлаш заводига хом-ашё олиш мақсадида Қозоҳистон билан ҳам музокаралар олиб бормоқда.

Олдинроқ йилига 5 миллион тонна нефтни Россия Қозоғистондаги қувур орқали етказиб бериши маълум қилинган эди.

Бироқ кейинчалик ушбу рақам 3 миллион тоннага туширилди. Россия томони эса 2017 йили 500 минг тонна нефт етказиб бериш ҳақида кеилшув бўлганди. Бироқ ушбу нефтнинг атиги 30 минг тоннаси етказиб берилиши маълум қилинди.

Шундан сўнг Ўзбекистон муқобил вариант сифатида Қозоғистон нефтига ҳам қизиқа бошлаган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ