"Эрк" фаоли Ғуломжон Холматов вафот этди

Ғуломжон холматов Фото муаллифлик ҳуқуқи family archive

Мухолифатдаги "Эрк" демократик партиясининг Наманган вилоят бўлими раиси Ғуломжон Холматов 82 ёшида оламдан ўтди. Яқинларига кўра, ветеран мухолифатчи якинда Туркияда муолажа олиб кайтганди.

Ғуломжон Холматов мухолифатга алокадорлиги боис узок йиллар мобайнида хорижга сафар кила олмаган, аммо ўтган йили илк бор ўзбек расмийлари унинг четга чиқишига рухсат беришганди.

Ғуломжон Холматов Қўқонда таваллуд топган.

Турли йилларда Самарқанд Кооператив институти, Ўзбекистон Фанлар Академияси, Ўзбек совет энциклопедияси таҳририяти ва Наманган давлат университетларида фаолият олиб борган.

География фанлари номзоди.

"Эрк" партияси ташкил этилганидан бошлаб, унинг Наманган вилоят бўлимига раҳбарлик қилган. Мухолифатдаги фаолияти боис 1993 йилда ишдан бўшатилган.

2005 йилда милиция "наша ўстирган ва сақлаган" деган айб билан 70 ёшли Ғуломжон Холматовга жиноят иши очган ва маҳкама уни шартли жазога маҳкум этганди.

Сафдошлари унга карши айблар ортида сиесий сабаблар турганини айтишган.

Ғуломжон Холматов мухолифатдаги фаолияти давомида Би-би-си Ўзбек хизмати билан фаол ҳамкорлик килиб келган. Таҳририят марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор килади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02