Нуқтаи назар: Анвар қорига дин одами сифатида қараш нотўғри

Анвар қори Фото муаллифлик ҳуқуқи Facebook/Abu Muslim

(BBCUzbekдан: Муаллиф ўртага ташлаётган айни масала таҳририят нуқтаи назарини англатмайди) Ўзбекистонда диний соҳадаги мавжуд чекловлар фуқаролар учун сир эмас. Диний илм олиш учун етарли шароитлар ва қониқарли имкониятлар йўк.

Бунинг натижасида ноқонуний ва норасмий ҳолда билим олиш ва билим бериш ҳолатлари юзага келиши табиий ҳолат.

11 сентябр куни "Ўзбекистон " телеканалидан эфирга узатилган "Отинойининг сўнгги ови" кўрсатувидаги ҳолатлар шулардан биридир.

Ушбу кўрсатувга кўпчилик юртдошлар ўзларининг салбий фикрларини очик баён этдилар. Айниқса Анвар қори Турсуновнинг иштироки нафрат ва жиддий эътирозларга сабаб бўлди.

Анвар қорининг "Отин-ойи ови" танқид қилинди

Анвар қори: "Телевидениега Фотима отин ҳақида гапирмаганман"

Ўзбекистонда диний таълимни кимдан олса бўлади?

Аммо Анвар қори Турсуновга дин кишиси сифатида қараш нотўғри деб ўйлайман.

Анвар қори Турсунов 25 йиллик сиёсат жараёнидаги бошқарув механизмига айлантирилган сиёсий арбоб.

Қўпол қилиб айтилганда "милтиқ"

Бу милтиқдан "керакли" вақтда "керакли" жойларга "ўк" узилади.

Яна ҳам соддароқ айтадиган бўлсак, бу шахс "тепадаги" ларнинг ихтиёрида бўлган "қўғирчоқ".

Ўз мансабига тобе бир шахс.

Бугун Ўзбекистонда хотин-қизларнинг нақадар очик ва ҳаёсиз кийиниши ҳукумат учун ҳеч бир жиддий аҳамиятга эга эмас. Аммо рўмол ва диний либосга нисбатан аллақачонлар "уйғотилган" нафрат алангаси сўнггани йўқ.

Оммавий ахборот воситаларида хамон бир ёқламалик ҳукмрон. Айнан ушбу кўрсатувда ҳам аниқ асос ва далиллар очиб берилмаган

Ваҳоланки, Қуръони Каримни ўқиш, ўрганиш таъқиқланмаган.

Кўрсатув қаҳрамонларининг "ноқонуний" ишлари айнан нимадан иборат экани кўрсатилмаган.

Ушбу масала қонуний диний муассасаларнинг очилиши, кўпайтирилиши, бу тизимда аниқ амалий ишлар бажарилиши лозимлигини ва соҳага жиддий эътибор қаратишни, қўллаб кувватлашни талаб этади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар