Мирзиёев Америкадан неча миллиард долларлик шартнома билан қайтади?

мирзиёев Фото муаллифлик ҳуқуқи MFA.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18-20 сентябр кунлари АҚШга сафар қилади. Президент БМТ сессияда қатнашади ва шунингдек, Ўзбекистон -Америка бизнес-форумида иштирок этади.

Президентнинг расмий сайти хабар беришича, Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси умумий музокараларида нутқ сўзлайди. Мирзиёев Президент бўлганидан сўнг илк маробата БМТ Бош ассемблеясида иштирок этиб, унда нутқ сўзлайди.

Ўзбекистон Президенти Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро валюта фонди тақсимловчи директори Кристин Лагард, Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ён Ким ҳамда БМТ Бош Ассамблеясига ташриф буюрган бошқа давлат раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар ўтказади.

Президент кун тартибан англаш мумкинки, Мирзиёев Америкада кўпроқ сармоя ва икки давлат ўртасида шартномалар имзолашга асосий эътиборини қаратади.

Мирзиёев Хитойда '20 миллиард долларлик' шартномалар имзолайди

Ўзбекистон-Россия: савдо айланмаси 260 фоиз ўсган

Расмий хабарда айтилишича, Мирзиёев шунингдек, кенг доирадаги Ўзбекистон -Америка бизнес-форумида иштирок этади. Бизнес-форум якунлари бўйича икки давлат етакчи фирма ва компаниялари раҳбарлари ўртасида савдо-иқтисодий, молиявий-сармоявий соҳаларда кўплаб икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Ҳужжатларнинг умумий миқдори борасида ҳеч қандай расмий хабарлар чиққани йўқ.

Ўзбекистоннинг ташқи савдода асосий ҳамкорларидан бўлган Россия билан шу йилнинг апрел ойида 15 миллиард долларга яқин шартнома имзоланган.

Шавкат Мирзиёевнинг май офида Хитойга ташрифи доирасида 23 миллиард долларлик шартномалар имзоланган эди.

Кузатувчилар АҚШда имзоланадиган шартномалар кўлами Мирзиёвнинг ташқи сиёсатни қайси йўлни танлаганига ойдинлик киритиб беришини тахмин қилишмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02