Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг ҳибсга олиниши - Ўзбекистонда нималар бўляпти?

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон Фото муаллифлик ҳуқуқи Facebook

Тошкентда ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон ва журналист Бобомурод Абдуллаларнинг бир вақтда ҳибсга олиниши ҳамда Украинада журналист Нарзулла Охунжоновнинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиш учун ушланиши жамоатчилик хавотирига сабаб бўлди.

Human Rights Watch ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича ижрочи директори Ҳю Уильямсон Би-би-си Ўзбек билан суҳбатда Ўзбекистонда ёзувчи ва журналист билан бўлган ҳолатлардан ўз хавотирини билдирди.

"Биз ҳар икки ҳолатдан ҳам ташвишдамиз. Айниқса, Ўзбекистонга қайтган ёзувчининг ҳибсга олинишидан. Биз биламизки, унинг ватанга қайтиши учун кафолат берилганди. Мирзиёев ҳукумати хориждаги ўзбекларни ватанга қайтиб, унинг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшишга даъват қилаётганди", дейди у.

29 сентябр Facebookдаги BBC O'zbek саҳифасида ўтказилган жонли мулоқотимиз ёзувчи ва журналистнинг ҳибсга олиниши атрофидаги ҳодисаларга таҳлилчиларнинг муносабати олинди.

Унда Францияда истиқомат қилаётган сиёсатшунос Камолиддин Раббимов, Туркиядан мухолифат фаоли Намоз Нормўмин ҳамда Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг Истанбулдаги ўғли Файзуллахон Отахоновлар иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз жонли мулоқот вақтида журналист Бобомурод Абдулланинг орган ходимлари томонидан ҳибсга олингани маълум эмасди. Ўша вақти журналист бедарак йўқолгани айтилаётган эди.

Мулоқотни томоша қилиш учун линкни босинг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02