Иш топиш - ўзбек ёшларини энг кўп ўйлантирадиган масала

Россиядаги меҳнат муҳожирлари Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC O'zbek

Ўзбекистондаги "Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази бугунги ёшларни ташвишга солаётган энг асосий масалалар қайси эканини ўрганган.

Сўров натижаларидан маълум бўлишича, ёшларнинг аксарини яшаш учун етарли даромад топишга имконият яратадиган иш топиш энг кўп ўйлантирар экан.

Мирзиёев ёшлар тўғрисида қонун имзолади

Ўзбекистон: ишсизлар қанча пул ишлашлари мумкин?

Ўзбекистондан ал-Хоразмий, Улуғбеклар яна чиқадими?

Қаҳрамон Қуронбоев ўйлаб топган "Фидойи ёшлар" ким?

"Ижтимоий фикр" маркази ёшларнинг энг долзарб муаммоларини ўрганиш мақсадидаги жамоатчилик фикрини ўрганиш тадқиқотини 1000 дан ортиқ ўғил-қиз ўртасида ўтказган.

Сўровда ёши 14 дан 29 гача бўлган ёшлар қатнашганлар.

Сўров иштирокчиларининг 79,2 фоизи ишга жойлашишни ўзлари учун энг кескин муаммо деб билишлари маълум бўлган.

38,1 фоиз ёшлар олий ўқув юрти, коллеж ёки лицейга ўқишга киришни асосий масала деб кўради.

Ўзининг моддий аҳволини яхшилашни 35,7 фоиз, уй-жой муаммосини ҳал қилишни 24,6 фоиз, касбий малака олишни 23,3 фоиз бугунги ўзбекистонлик йигит-қизлар долзарб масала деб билар эканлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ