Усмоновнинг самолёти Анқарага қўнди - Мирзиёев Туркияга сафарини бошлади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Flightradar24.com

Парвозлар ҳаракатини кузатувчи Flightradar24.com сайти маълумотларига кўра, асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновга тегишли Airbus 340 M-IABU учоғи маҳаллий вақт билан 11.37 да Анқарага қўнган.

"Мирзиёев хавфсизлик сабаб Алишер Усмонов самолётини ижарага олган"

Президент Мирзиёев Сочига ҳам Алишер Усмонов самолётида учиб бордими?

Аввалроқ "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ушбу учоқ давлат раҳбарининг хорижий сафарлари учун ижарага олинганини маълум қилганди.

Аммо нима учун айнан Усмоновнинг учоғи ижара олингани борасидаги саволлар очиқ қолмоқда.

Бундан аввал Президент Мирзиёев АҚШ ва Сочи саммитларига айни учоқда сафар қилганди.

Туркияда Мирзиёев Президент Эрдўғон билан икки томонлама алоқаларга доир музокаралар олиб боради.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Official
Image caption Мирзиёев Президент Эрдўғон билан икки томонлама алоқаларни муҳокама қилади

Бу Ўзбекистон давлат раҳбарининг сўнгги 15 йилда Туркияга илк сафаридир.

Каримовнинг вафоти ортидан Анқара ва Тошкент ўртасида борди-келдиларнинг жонлангани кузатилади.

Хабарларга кўра, Мирзиёев Истанбулга ҳам сафар қилиши кутилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02