Буйрак ва жигар қисмини кўчириб ўтказишга рухсат берилди

Жарроҳлик амалиёти

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси инсон органлари трансплантациясига рухсат берадиган вақтинчалик низомни тасдиқлаган.

Норма.уз веб-сайти хабар беришича, фақат қариндошларга буйраги ва жигарининг бир қисмини кўчириб ўтказишга рухсат берилади.

Бу ҳақдаги ҳукумат ҳужжати 23 октябрдан кучга кирган.

Ушбу вақтинчалик низом Ўзбекистонда "Органлар, терилар ва(ёки) инсон тўқималари трансплантацияси тўғрисида"ги қонун кучга киргунича амалда бўлади.

Трансплантация амалиётига фақат Соғликни сақлаш вазирлигининг махсус комиссияси қарорига биноан рухсат этилади.

Низомга кўра, инсон органини кўчириб ўтқазиш жарроҳлик амалиётини фақат уч тиббиёт муассасаси мутахассислари бажаришларига из берилган.

Булар В.Воҳидов номидаги махсус илмий-амалий медицина маркази, Республика Экстрен тиббий ёрдам маркази ва Тошкент шаҳар Нефрология шифохонасидир.

Ёши 18 дан кичик ёки қамоқхонада сақланаётган инсонларнинг донор бўлиши мумкин эмас.

Маҳаллий матбуотда қайси турдаги хасталиклардан азият чекаётган беморларга орган ўтқазиш мумкинлиги хабар қилинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ