Янгиликлар: Ўзбекистонда нималар содир бўлмоқда?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Видеони BBC O'zbekнинг YouTube каналида томоша қилинг

Матн ўрнида: Ўзбекистонда Қуръон курслари ташкил қилинади. Курслар олти ойлик, аммо пуллик бўлади. Тўлов миқдори бир ярим миллион сўмни ташкил этади. Улар Ўзбекистон Мусулмонлар диний идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида очилади.

Президент Шавкат Мирзиёев эронлик ҳамкасбига ҳамдардлик билдирган. Эрон ва Ироқ ўтган тун кучли зилзилага саҳна бўлган. Табиий офатдан энг кўп Эрон жабр кўрган. Икки юздан ортиқ киши қурбон бўлган, яна минглаби яраланган.

"Ўзбекистон Ҳаво йўллари" ва мамлакат Ташқи иқтисодий фаолият банки янги лойиҳага йўл урди. Энди авиаширкат чипталарини "Виза" карталари билан, устига устак, онлайн тарзда харид қилиш мумкин бўлади. Бу ҳақда уларнинг матбуот хизмати хабар берган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02