Сайфулло Соипов ўзига қўйилган айбловларни рад этди

АҚШда саккиз кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳужумчи, асли ўзбекистонлик Сайфулло Соипов ўзига қўйилган террорчилик ва қотилликка доир айбловларни тан олмаган.

Соипов АҚШга 2010 йилда Ўзбекистондан келган.

Би-Би-сининг сўнгги 12 йилда Ўзбекистондан илк лавҳаси: Сайфулло Соипов ва Ўзбекистондаги ўзгаришлар

Дональд Трамп: ‘Соиповга ўлим жазоси берилиши керак’

Унга нисбатан террорчилик ва қотилликка доир 22 та айблов илгари сурилмоқда.

Улар орасида ИШИДга моддий ёрдам беришга доир айблов ҳам бор.

Соипов 31 октябр куни ҳужумдан кейин қўлга олинганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи ST CHARLES COUNTY POLICE DEPT
Image caption Сайфулло Соипов ўзига қўйилган айбловларни рад этди

Унга қўйилаётган айбловлар исботини топса, Соипов ўлимга ҳукм этилиши эҳтимоли бор.

Аммо қораловчилар ўзбекистонлик ҳужумчига нисбатан қандай жазо исташларини очиқлашгани йўқ.

АҚШ президенти Трамп бир неча марта Соиповни ўлимга ҳукм этиш кераклигини урғулади.

Соипов маҳкама қаршисида тўқ кўк рангли қамоқхона кийимида пайдо бўлган.

Оёқларига кишан солинган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Маҳкама тайинлаган адвокат ўз навбатида мижозининг айбловларни рад этганини айтган.

Маҳкама Соипов ишини кўриб чиқишни 23 январда давом эттиради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002