Дунёнинг энг ёпиқ давлатларидан – Ўзбекистондан Би-би-си лавҳаси
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Би-би-си лавҳаси: Дунёнинг энг ёпиқ давлатларидан Ўзбекистонда нима ўзгарди?

Би-би-си мухбири сўнгги 12 йил ичида илк маротаба Ўзбекистон ичида ишлашга изн олди. Авторитар Президент Ислом Каримовнинг вафотидан сўнг бир йил ичида ёпиқ давлатда эҳтиёткорлик билан ислоҳотлар дастури жорий қилинди. Биз оддий одамлардан ўзгаришлар уларнинг ҳаётига қандай таъсир қилаётгани ҳақида сўрадик.

Ўзбекистон дунёнинг энг ёпиқ давлатларидан бири. Би-би-си мухбирига мамлакатда 6 кун бўлишга изн берилди.

Ҳукумат расмийлари ҳамма вақт бизга ҳамрохлик қилди.

Инсон ҳуқуқлари фаолларининг айтишича, олдинги Президент Ислом Каримов бошқаруви остида Ўзбек махсус хизматлари одамларни қулларча ишлатиб, қийнаб ва ҳатто уларни тириклайин қайнатиб мансабини суиистеъмол қилган.

Ўтган бир йил давомида айрим эҳтиёткорона ислоҳотлар қабул қилинди.

Ўзбекистондан Би-би-си мухбири Уилл Вернон лавҳаси.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002