Корейс мутахассислари Тошкент аэропорти фаолиятини яхшилай оладими?

Тошкент аэропорти

"Ўзбекистон Ҳаво йўллари" компанияси хабар қилишича, Жанубий Кореядаги "Инчхон" халқаро аэропортининг икки консультанти Тошкент аэропортида икки ой ишлайдилар.

Уларнинг мақсади, Тошкент аэропортининг халқаро терминали фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар киритишдир.

Ўзбекистоннинг ташқи дунёга юзи ҳисобланган Тошкент аэропортидаги аҳвол узоқ йиллардан буён танқидларга тутиб келинади.

'Узоқ йўл азоби бир, Тошкент аэропорти азоби бир'

Uzwebiston: Тошкент аэропорти Ўзбекистоннинг энг шармандали нуқтаси

'Ислом Каримов деб аталади, яхшиланади'

Тошкент халқаро аэропортида намозхона очилди

Хориж матбуотида эълон қилинган дунёнинг энг ёмон аэропортлари рўйхатида Тошкент аэропорти ҳам борлиги кўплаб ўзбекистонликларнинг хафа қилгани рост.

Меҳмондўстлиги билан танилган Ўзбек халқининг асосий ҳаво бандаргоҳидаги хизматлар сифати бу таърифга буткул тескари экани ҳам кўп бора айтилган.

Корейс мутахассислари билан бирга оддий ўзбекистонликларнинг "нега аэропорт аравачаси пулли" деган саволларига жавоб ва Тошкент аэропорти имиджини яхшилаш учун нималар қилиш кераклиги ҳақидаги таклифларига ҳам қулоқ тутилса яхши бўларди.

Сиз бунга нима дейсиз?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ