Янгиликлар: Ўзбекистонда нималар содир бўлмоқда?

Фото муаллифлик ҳуқуқи official

5 декабрнинг энг муҳим видеоянгиликлари - Видеони BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.

Матн ўрнида:

Афғонистон Президенти Тошкентда. Томонлар аллақачон ўнлаб ҳужжатларни имзолашган. Ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олишган. Ҳужжатлар хавфсизлик масалалари бўйича қўшма комиссия тузишни ҳам кўзда тутади. Президент Ғанининг Ўзбекистонга икки кунлик расмий ташрифи давом этмоқда.

Ўзбекистонда ягона туристик виза жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берган. Эндиликда якка тартибдаги хорижий фуқарога ягона туристик виза 30 кунга берилади. Визаларни расмийлаштириш қиймати ҳам учдан бир қисмга арзонлаштирилади.

Артур Таймазов 2008 йилги Пекин Ёзги Олимпиадасида қўлга киритган олтин медалидан мосуво этилади. Хабарларга кўра, халқаро Спорт Арбитраж маҳкамаси унинг шикоят аризасини кўриб чиқишни рад этган. Курашчининг допинг намунаси қайта текширилганда, ундан тақиқланган туринабол моддаси топилгани хабар берилганди.

4 декабрнинг янгиликлари

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.