Ўзбекистон меҳнат муҳожирлари ҳақида фильм ва ё рус мардикорининг тақдири

Фото муаллифлик ҳуқуқи videograb

Асли Ўзбекистондан бўлган ёш режиссёр Александр Новиков-Янгинов меҳнат муҳожирларининг Россиядаги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи "Юлдузлар" номли фильм суратга олган.

(Видеони BBC O'zbek YouTube каналида ёки Facebook ва Одноклассникидаги гуруҳида томоша қилинг)

Фильм қаҳрамонларидан бири ўзбекистонлик мардикор - у рус миллатига мансуб, олий маълумотли ва бетоб қизини даволатиш учун ишлайман деб Россияга келади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи videograb
Image caption Сайдулла Молдоханов

Унга иш берувчилар эса ўзбекистонлик ўзбеклар...

Фильмда таниқли рус актёрлари қаторида Марказий Осиё кино юлдузи Сайдулла Молдахонов ҳам суратга тушган.

Россияда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари бўйича аниқ маълумотлар йўқ, аммо норасмий манбаларда уларнинг сони бир неча миллион экани айтилади.

Ўзбекистонлик ҳунармандлар Москвадаги ярмаркада

Юсуф Розиқов КГБ зобити ҳақидаги фильми тўғрисида

’Ўзбек маданиятини тарғиб қилишга уринаяпмиз’

BBC Oʻzbek xizmati bilan Telegram orqali bogʻlanishni istasangiz, telefonimiz: +44 7858860002

Алоқадор мавзулар