Ўзбекистон: ‘Халқнинг президентга нисбатан фикри, қараши ўзгарди’

Ўзбекистон Фото муаллифлик ҳуқуқи fergana.ru

Фарғоналик фаол Баҳодир Элибоев, ўз назарида, худди шу воқеъликни "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"нинг энг катта натижаларидан бири сифатида эътироф этди.

"Биринчи навбатда мамлакат раҳбари, президент ўзини кўрсата олди. Халқнинг онгида, шуурида ишонч пайдо қила олди", - дейди Риштондан бу суҳбатдошимиз.

Видеони BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.

Ток ё таппи: Ўзбекистон - энг орқада

Талабалар пахтага олиб чиқилмаяптими?

Аммо, унга кўра, халқ президентдан қуйи раҳбарият қисмига "ўша-ўша, "Эски ҳаммом, эски тос" қабилидаги ишончсизлик ҳисси билан қарамоқда.

"Айниқса, "Халқ билан мулоқот йили"да мана, ўзимиз кузатдик, бир нечта ҳокимлар халқни сўкиниш, ҳақорат қилиш, жуда қаттиқ ҳақоратлар билан нима қилишди...Айниқса, бир ҳокимнинг коллеж ўқитувчиларини уриб-уриб чиққанлари, уларни ҳақорат қилганлари...Булар албатта халқнинг онгида, "яна биз ўша эски тузумда қолаверар эканмиз", деган тушунчани пайдо қилди", - дейди фаол.

Ниҳоялаб бораётган "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"га ўз баҳосини бераркан, суҳбатдошимиз, "оддий халққа кўп нарса керак эмас" эди дейди.

"Оддий халққа газ керак, "свет" керак, равон йўл керак. Бошқа кўп нарса керак эмас. Лекин бизда газ борми, "свет" борми ёки йўлларимиз ҳалиям лойми, мактаблардаги болалар ҳалиям совуққотаяптими?...Оддий халққа унақа оламшумул нарсалар, осмон керак эмас".

Шу соатларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан янги - кириб келаётган йилнинг номи эълон қилиниши кутилмоқда.

Йиллар ва номлар

Ислом Каримов пайтларидан қолган - йилларни турфа ва баъзан такроран бир ном билан аташ анъанаси Ўзбекистонда янги президенти Шавкат Мирзиёев бошқаруви даврида ҳам давом этган.

Шавкат Мирзиёев ўзи ғолиб чиққан президент сайловидан саноқли кунлар ўтиб, келаётган 2017 йилни "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили", дея эълон қилган.

Бу ҳақда Мирзиёев Ўзбекистон конституциясининг 24 йиллигига бағишланган йиғилишда маълум қилган.

Каримов давридан қолган ва аслида жиддий ислоҳотларга туртки бермаган йил номлаш анъанаси 1997 йилда бошланган эди.

Марказий Осиёнинг деярли барча бошқа давлатлари ҳам бу каби йил номлаш анъанаси мавжуд.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002